“Давлат пул бермаса, биз ҳам пилла бермаймиз!”

 

“Жиззах вилояти Зафаробод туманида яна пилла муаммоси авжга чиқмоқда. Юборган суратда тайёр пилла акс этган. Лекин фермерларнинг пиллани йиғиб, планга топшириш нияти йўқ, чунки олдиндан атиги 130 минг сўм пул берилган. Қолганини кейин берамиз дейишган эди. Энди эса “пиллани топширинглар, кейин пулини тўлаймиз” деяпти.

Фермерлар эса “олдиндан пулини бермаса, пиллани бермаймиз, керак бўлса бошқа жойга сотамиз” деяпти. Мисол учун, бир коробка пилла қуртини олганман. Режа бўйича 70 кило пилла беришим керак. Менга эса килосига 9 минг сўмдан пул бериши керак. Пул бермаса, пилла бермаймиз. Керак бўлса, 70 кило нормасини ҳам бермаймиз.

Қишлоқ ва сув вазири Зойир Тоирович Жиззахга 400 та одамдан ташкил топган гуруҳни юборган. Улар бир ҳафтада Зафаробод, Дўстлик, Арнасой ва Зарбдорда бўлган. Шу 4 та туманда жами 118 та фермер томорқасини аниқлаган. Томорқада макка, пиёз ва буғдойи пишиб қолай деган фермерларнинг ерини оган. Энди 118 та фермер ери билан хўжалик судига оширилди. Жуда ҳам ачинарли ҳолат”.

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-pilla/28536133.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“қурувчилар ўта ёмон шароитларда давлат мулозимлари учун яхши уй қурмоқда”

  "Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги "Зенит" заводининг орқасида Фавқулотда вазиятлар вазирлиги учун турар-жойлар қурилмоқда. Лекин, у ердаги усталар антисанитария ...

Ozodmaktub: аҳолини тиббий кўрикдан ўтказишга оёғимизга кишан солингандек борамиз

Эътиборингизга Озодликка Қорқалпоғистоннинг Элликқалъа туманида ишлайдиган врачдан келган хатни ҳавола қилаяпмиз. Исми айтилмаслигини сўраган муаллифнинг врач ҳаёти ...

Бир ҳамшира қиёфасида ўзбек андишаси

  Жамият 17:45 12509 Иллюстратив фото Кун.uz ижодий жамоаси ташриф билан Наманган вилоятига ташриф буюрганимизда, туманлардан бирида жойлашган ҚВПда бўлдик. Шанба куни ...