“Туппа-тузук йўлни бузишди, бир йилдан бери ўнглашмаяпти”

 

“М39″ – Тошкент-Самарқанд йўли ҳақида ёзмоқдаман. Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги тоғли ҳудуднинг перевалида йўлнинг катта қисми бултур яхши хизмат кўрсатиб турган эди. Лекин нимагадир шу йўлни бузишди. Бузишга буздию, аммо қайта қурмади. Шундайлигача қолиб кетди.

Мана бир йил бўлди, лекин йўл ҳамон ачинарли ҳолатда қолмоқда. Мисол учун, биз кунига бир неча марта бу йўлдан фойдаланамиз. Қанчадан-қанча техника тепаликrа секин тезликда узоқ вақт ҳаракатланиши оқибатида қизиб кетмоқда ёки баллонлари тешилиб, йўлда қолмоқда. Бунинг эвазига узун тирбандлик юзага келмоқда. 12% фоизлик подъёмга машиналар қайнаб кетмоқда. Ҳайдовчи вақтида машинага сув топса, вазиятни қутқариб қолмоқда. Акс ҳолда, машинани ташлаб кетишдан бошқа чораси йўқ.

Яна бир қизиқ ҳолат, ЙХХХ ходимлари ва мансабдор шахслар чангда юришни хоҳламайди. Шу боис, улар қарши йўналишдан ҳаракатланади. Оддий ҳайдовчилар бундай қилса, катта жарима солинади уларга. Нега унда бу йўлни таъмирлаб қўйишмайди? Ва қачонгача бу давом этади?”

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-yollar/28557032.html
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Portal: “виртуал қабулхонага қилган 30 та мурожаатим беэътибор қолаяпти”

  Озодликнинг Portal рукнига мурожаат қилган Фарғона вилоятининг Фурқат туманидаги илғор фермерлардан бири 70 яшар Очил Бегматов президентнинг виртуал қабулхонасига ўз ...

Марҳум шайхнинг жиянидан ҳақдор қарийб $1 000 000 ини ундира олмаяпти

Тошкентлик 34 яшар Темур Абдувоҳидов қарийб 808 минг 500 доллар пулини озодликдан маҳрум қилинган Шарофиддин Саттиевдан ундира олмаяпти. Абдувоҳидовнинг 30 январь куни ...

Sof.uz сайтига ўқитувчиларнинг мажбурий меҳнатга мажбурланаётгани ҳақида шикоят келиб тушди. Бунинг исботи сифатида аудио ёзув ҳам жўнатилган.