Мардикорлар ҳимояси билан шуғулланган “Эрк”чи қамоқда вафот этди

июн 16, 2017


Нуриддин Жуманиёзов

Нуриддин Жуманиёзов

Мухолифатдаги “Эрк” демократик партиясининг аъзоси, мардикорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланган Нуриддин Жуманиёзовнинг ўтган йилнинг 31 декабрида 68 ёшида қамоқда вафот этгани Озодликка 16 июн куни маълум бўлди. Инсон ҳуқуқи фаолларининг айтишларича, одам савдоси айби билан қамалган Нуриддин Жуманиёзов қамоқда қандли диабет ва сил касаллиги билан оғриган.

“Эрк” демократик партиясининг 1992 йилдан буён аъзоси, қорақалпоғистонлик Нуриддин Жуманиёзов ўтган йилнинг 31 декабрида Тошкентдаги қамоқхоналар тиббий муассасасида вафот қилганини “Бирдамлик” халқ ҳаракати раҳбари Баҳодир Чориев Озодликка айтди:

“Нуриддин ака оиласи билан ажрашиб кетган. Унинг собиқ хотинидан менга хат келди. Бу хатда ўтган йилнинг 31 декабрида Нуриддин аканинг ўлганлиги, уни жасади Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида қариндошлари томонидан дафн қилинганлиги ҳақида менга ёзган”, деди Баҳодир Чориев.

Чориевнинг “Бирдамлик” сайтида ҳам бу ҳақда хабар берилган.

Нуриддин Жуманиёзов судида иштирок этган инсон ҳуқуқи фаоли Дилором Исҳоқовага кўра, Жуманиёзов тўқима айблов билан озодликдан маҳрум этилган эди:

“Нуриддин ака бир йигитга ёрдам бериб, Қозоғистонга ишга жўнатган. Суд жараёнида унинг қулликда ишламагани, оиласига пул юбориб тургани, доим оиласи билан телефонда гаплашиб турганига оид маълумотлар ҳужжатлар билан адвокат томонидан тақдим этилган эди. Лекин бу фактлар инобатга олинмади. У ва Фахриддин Тиллаевнинг мардикорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ишлари кимгадир ёқмади ва секингина қамоққа олиб кириб қўйишди”, дейди Дилором Исҳоқова.

Қамалишидан олдин Нуриддин Жуманиёзов ва Фахриддин Тиллаев “Ўзбекистон мардикорлар касаба уюшмаси”ни ташкил қилиб, мардикорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланиб келган.

Масалан, 2013 йилнинг 2 ноябрида Озодлик Тошкент шаҳар Қўйлиқ мавзеидаги мардикор бозорида куни милиция ходимлари ва мардикорлар ўртасида жанжал чиққани тўғрисида ёзган эди. Озодликнинг Тошкентдаги манбасига кўра, ўша жанжалга прописка текширган миршабларнинг мардикорлардан мажбуран бармоқ излари олмоқчи бўлгани сабаб бўлган.

Ўша воқеани шарҳлаган “Ўзбекистон мардикорлар касаба уюшмаси” раиси Нуриддин Жуманиёзов¸ мардикорлар ўзбек жамиятининг энг ҳимоясиз қатлами бўлиб қолгани ва милиция шу ожиз қатламдан ҳам пул ундиришни одат қилганини таъкидлаб бундай деган эди:

– Милиция Тошкентдаги мардикорларни ҳеч тинч қўймаяпти. Бунинг сабаби¸ улардан ҳам бирор нарса ундириш. Буларни гуруҳ-гуруҳ ушлаб, автобусга устма-уст тиқиб панелнийга олиб боришади. Бир-икки сўм ундирганини жавоб беради, пули йўғини эса 15 суткагача қамоққа тиқади, деган эди Нуриддин Жуманиёзов.

2014 йилнинг 6 март куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туман жиноий ишлар бўйича суди ҳукмига кўра, Нуриддин Жуманиёзов эса 8 йилу 3 ой, “Эрк” партиясининг яна бир фаоли Фахриддин Тиллаев ҳам “одам садоси” айби билан 10 йилу 8 ойлик муддатга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Бундан аввал, 2013 йилнинг августида мардикорлар ҳимоясига отланган Фахриддин Тиллаев яна икки ҳуқуқ фаоли Нуриддин Жуманиёзов маҳкамага тортилиб, ҳар бири 7 миллион сўмлик жаримага тортилган эди.

Маҳаллий ва халқаро инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Ўзбекистон ҳукуматини мухолифатдаги сиёсий партиялар фаоллари ҳамда инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларини уйдирилган айбловлар билан озодликдан маҳрум қилаётганликда танқид қилиб келади.
https://www.ozodlik.org/a/uzbek-nuriddin-jumaniyozov-uldi/28558471.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қачонгача журналист айбдор бўлади?

Биз доим маҳаллий журналистларни мавҳум хабар тарқатганликда, бирёқлама маълумотлар берганликда айблаймиз. Ҳамкасбларимни баъзан ўзим ҳам танқид қиламан.  Бундан осони ҳам ...

«буюк келажак» эксперти ўзбекистонда икки фуқаролик жорий этишни таклиф қилди

"Буюк Келажак" эксперти Нур Парпиев Ўзбекистонда икки фуқароликни жорий этиш таклифи билан чиқди. Унинг бу ҳақдаги мақоласи ЎзА томонидан эълон қилинди. Қуйида мақола тўлиқ ...

Ўзбекистон қонунларида «милиция» сўзи бутунлай ишлатилмайдиган бўлди

Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400