Андижон АЁҚШларида бензин йўқ, қўлда эса 4500 сўм


Андижонлик ҳайдовчилар вилоятдаги автомобилга ёнилғи қуйиш шохобчаларининг биронтасидан бензин топишнинг иложи бўлмаётгани, улар туну-кун бензинга навбат кутиб вақтини ўтказаётганликларини айтишмоқда.Киракашлик қилиб тирикчилик қиладиган ҳайдовчилар эса бензинни чайқовчилардан олишга мажбур. Улардаги нарх эса 4500 сўмдан ошиб кетган.

– Бензин умуман йўқ. Қўлда 4500 сўм, ҳаммаси чайқовчиларни қўлига чиқиб кетган, – дейди андижонлик ҳайдовчи.

Заправкалардагилар эса ҳайдовчиларга яқин орада бензин бўлмаслигини, машиналарни эса газга ўтказишни тавсия қилмоқда.

– АЁҚШ ҳодими шундай деяпти. Газга ўтказсак газ ҳам топилмаяпти-да. Бу ёғига пиёда юришга тўғри келяпти, – дейди бошқа бир андижонлик ҳайдовчи.

Киракашлик қилиб тирикчилик қиладиган ҳайдовчилар эса бензинни чайқовчилардан олишга мажбур. Улардаги нарх эса 4500 сўмдан ошиб кетган.

– Асосан қўлда оламиз. 4500 сўм бўлиб кетди., – дейди андижонлик такси ҳайдовчиси.

Бензин тақчиллашгани сабабини шохобча ходимлари базадан бензин кам берилаётгани билан изоҳлашмоқда.

– Ўзи оз бериларди. Ҳозир умуман базадан бензин беришмаяпти, – деди Андижондаги “AutoServis” АЁҚШ ходими.

Ўзбекистонда сўнгги йилларда АЁҚШларда бензин тақчиллашиши одатий ҳолга айланди.

“Ўзбекнефтмаҳсулот” ширкатидагилар эса буни бензинга талаб кўплиги билан изҳлашади.

– Энди машина кўп, кўряпсизку, ҳар ойда ўттиз мингтадан машина чиқяпти, йилига ярим миллионга яқин машина кўпаймоқда. Ҳаммаси бензин олавергандан кейин тугайди-да. Бу ўлчовли нарсаку, – деган Озодлик билан суҳбатда “Ўзбекнефтмаҳсулот” ширкати мулозими.

Бензин тақчиллиги Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам кузатилмоқда.

Пойтахт Тошкент шаҳрида ҳам ёнилғи қуйиш шаҳобчаларида навбат юзага келган.

Сизнинг фикрингиз

avatar

Барча шарҳлар (6)

  • Узбек2

    24,06,2017 16:09
    4500 сум бир литр бензин учун бу жуда арзон. Бу тахминан 50 цент дегани. Европада бензин камида 1,1 евродан 1,5 еврогача. Осиеда хам 1-1,5 доллардан.
  • Махмуд

    24,06,2017 16:29
    Аблахларр, ифлосларрррр
    2085 Эди
    Бирданига 2800 килишдииии
    Бензин киммат болади
    Аммо такчил бомайди, дийишди, мана ахвол яна ошаа
  • Abdrm

    24,06,2017 16:49
    Европа билан солиштирманг-да. У ёқда ойликлар катта, нархлар шунга яраша. Бу ерда ойлик ҳозир нари бериси 100 доллар. Европада 2000 доллар ўртачаси. Ҳисоблайверинг. Ойликлар 20 баравар катта бензин икки баравар қиммат.
  • Андижон

    24,06,2017 16:49
    Андижонда киракаш бензин куйиб Кира килмайди газ заправкалар буш хохлаган пайитда газ куйиш мумкин хеч канака бензин олиш учун бош котиришга хожат йук 90 % мошиналар газлашган озодлик радиосига курук гап булса булди озодлик радиосига арз килган УЗИ ахмок озодлик хеч нарсани хал килаолмайди курук гапдан нарига утмайди озодлик гийбатчи радиоси деса тугри буларди
  • Ислом ота фарзанди

    24,06,2017 16:56
    Рахматли отажон Ислом Каримов, хар доим
    Бутун Озбекистон ёшлари фарзандларим деб этардилар,
    Факат огай ,радной болмасак керак, Гули ва Лолахон энасиникига тикиб юбордии,
    ва бечора АкбарАли
  • Tillo5555

    24,06,2017 16:57
    Kirakashlarni hammasi gazda emas. Meniki benzinda. Endi gazga o’tsammi deb turibman, lekin havfli-da.
  • https://www.ozodlik.org/a/28576762.html
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Обунага ўқувчиларни мажбурлаб зўравонлик орқали пул йиққан ўқитувчи лавозимидан озод этилди

Фарғона вилояти Бувайда тумани 3-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси ўқувчиларни ҳақоратлагани, камситгани ва калтаклагани учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, дея ...

“тракторим ииб жарима майдонида тургани учун 6 миллион сўм сўрашмоқда”

  "Қўнғирот шаҳар ИИБ жарима майдонида турган трактор учун мендан кунига 100 минг сўмдан талаб қилмоқда. Тракторим у ерда 60 кундан бери турибди. Ҳозир мендан 6 миллион ...

Бухорода боғча руҳшуноси пора билан қўлга олинди

Бухоро шаҳридаги 87-сонли мактабгача таълим муассасаси руҳшуноси пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Бухоро вилоят ИИБ маълум қилди. Мактабгача таълим муассасаси руҳшуноси ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400