“Солиқчи ва ИИБ ходимлари тадбикорларни ишлагани қўймаяпти”

 

​”Тошкент вилояти Ангрен шаҳри бозори ҳудудидан ташқарида жойлашган хусусий супермаркет биносида солиқ патенти бор, ҳужжатлари жойида бўлган тадбиркорларни солиқ инспекцияси ходимлари ва бозор участковойи зўравонлик йўли билан бир ҳафтадан буён азоб бермоқда.

Оғизларидан “қамайман, нарсаларингни мусодара қиламан, штраф ёзаман” дан деган таҳдидлар тушмайди. Ангрен деҳқон бозори 2016 йил 7 октябрда бузилади, бозорни янгилаймиз, деб халқни буюм бозорига кўчириб чиқаришган. Аммо жой камлигидан у ерга сиғмаган шунча тадбиркор кўчага чиқиб савдо қилишга мажбур бўлаяпти. Ҳамон бозор қачон бузилишию битишидан хабар йўқ.

Шароит бўлмагани учун тадбиркорлар хусусий жойлардан ижарага жой олиб, 100% ҳужжат билан ишлаб келаяпти. Аммо, солиқ инспекциясига “доля” берилмагани учун бозор участковойи ўз ходимлари билан тадбиркорларга дўқ-пўписа қилиб, ишлашга тўсқинлик қилмоқда. Ангрен деҳқон бозори ҳудудидан ташқаридаги тадбиркорлар азият чекмоқда. Қани эди шароит бўлганида бозорга кириб, ўз жойимизда савдо қилардик. Лекин шароит йўқ.

Ишлаш керакку, оиламиз бор. Болаларимиз боғчасига, ўзимизнинг еб-ичишимизга мажбур йўлга чиқиб бўлсаям ишлаяпмиз. Пул топиш керакку. Нима учун айнан хусусий жойдаги 100% ҳужжатли тадбиркорларнинг ишлашига имкон йўқ? Аммо бозор тратуарига 10-15 минг сўм бергин, ҳеч ким тегмайди. Кўчада мингдан зиёд одам бўлса керак, келиб кўрсангиз, ўзингиз ҳам амин бўласиз”.

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-soliq-iib-bozor/28581716.html
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“ахлат машиналари йўқлиги сабаб 2 йилдан бери ахлатхонанинг ёнида яшамоқдамиз”

  "Мен сизларга Самарқанд шаҳридаги янги коттежлар қурилаётган Саёҳат районидан ёзмоқдаман. Илтимос, бизнинг муаммомизга ҳокимиятнинг эътиборини қаратишга ёрдам беринг. ...

Шаҳримизда таниш-билишчилик авж олган

Мен Бобожонова Гулхаё 2012 йилдан буён Фарғона шаҳридаги 18-сонли  Истиқлол МФЙда маслаҳатчи, 2016 йилдан буён раис лавозимида ишлаб келаман. Гарчи маҳалла раиси бўлиб ...

Самарқандда миб ходими 600 доллар пора билан қўлга тушди

Фарид Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Самарқанд тумани бўлимида энергия ресурслари ва сувдан фойдаланиш тартибини назорат ...