“Юртбошимиз шифокорлар тўғрисида гапиряпти-ю, лекин ҳеч қанака ўзгариш бўлмаяпти”

 

“Навоий вилоятидаги Силга касалликлари диспансерида реанимация бўлими умуман жиҳозланмаган. Биринчи ёрдам кўрсатиш учун на врач на аппарат бор.

3 июнь куни отамни Навбаҳор туманидаги реанимациядан Навоий вилояти сил больницасига олиб келдик. 4 июнь отам оламдан ўтди. Сабаби отамнинг юраги касал эди. Қон қусганлиги сабаб, сил больницага ўпка касалиги хавфи бор, деб жўнатди.

Больницада реанимация хонасида умуман шароит йўқ. Реаниматолог йўқ. Шундай экан нимага оғир касалларни қабул қилади бу дўзахга? Нима сил билан оғриган беморлар одам эмасми? Нимага шу шифокорлар тўғрисида Юртбошимиз шунча гапиряпти-ю, лекин ҳеч қанака ўзгариш бўлмаяпти?

Ёрдам сурайман сизлардан. Отамни бериб қўйдим, лекин отамга ўхшаган беморларнинг умрларини сақлаб қолиш учун ёзяпман сизларга”.

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-kasalxona/28583800.html
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Меҳнат вазирлиги тиззасигача сувга тушиб турганлар юзасидан суриштирув бошлади

Меҳнат вазирлиги аҳолидан ижтимоий тармоқларда тарқалган тиззасигача сувга тушиб турган 6 киши юзасидан маълумотлар ҳақида хабар беришни сўради, дея ёзмоқда «Газета.uz» ...

“лукойл” ўзбекистонга қўшимча 3 миллиард доллар сармоя киритишни режалаштирмоқда

Россиянинг “Лукойл” ширкати Ўзбекистонга яна 3 миллиард доллар миқдорида сармоя киритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ширкат президенти Вагит Алекперовга маълум қилди. ...

Фарғоналик она: врачларнинг масъулиятсизлиги туфайли қизим ўсал ётибди

  Фарғоналик 72 ёшли нафақахўр Ҳабиба Убайдуллаева Фарғона шаҳар тиббиёт комплекси шифокорларини масъулиятсизликда айблади. Озодлик билан суҳбатлашган Убайдуллаеванинг ...