“Хива шаҳрининг бозорларида шакар нархи кундан-кунга кўтарилмоқда. Халқ қишга қандай қилиб заҳира қилишни билмаяпти.
Айни мевалар пишиқчилиги пайтида шакарнинг баҳоси жуда баланд. Мевалар тугаганидан кейин халқга шакарнинг арзонлашгани нима керак? Хива деҳқон бозорида бир қоп шакарнинг нархи 255 000 сўмгача чиқди. Ва бу фақат нақд пулда сотилмоқда. Пластикка умуман йўқ. Агар бир амаллаб топсангиз ҳам, пластикка қиммат беришади.
Биз ҳукумат ишчиси бўлсак, бизда умуман нақд пул йўқку… Пластикда биз қандай қилиб кун кўрайлик? Буларни текширадиганлар борми? Шу ўқитувчи билан врачларга осилиб олмасдан, солиқчиларни ва бозоркомларни текширса бўлармиди?”