Хомиладор аёлнинг ўлимига ўзбек тиббиëт тизими айбдорми?


Дилобар ва Воҳид Амоновлар

Дилобар ва Воҳид Амоновлар

Фарғона вилояти Бешариқ марказий шифохонасида 3 июл куни “ эктопик ҳомиладорлик” (бачадон ташқарисидаги ҳомиладорлик) ташхиси билан операция қилинган 25 ёшли икки фарзанд онаси Дилобар Аманова 4 июль куни ўзига кела олмай жон берди.

Бешариқ марказий шифохонасидаги навбатчи врачнинг айтишича¸ Дилобар Аманова 3 июль куни соат 15. 30 да бачадонидан қон кетаëтганидан шикоят қилиб шифохонага келтирилган ва ўша куни соат 18.20 дан операция қилинган.

Дилобар Аманованинг 33 яшар эри Воҳид Амоновнинг Озодликка айтишича¸ унинг хотини операциядан кейин икки соат ичида бир ярим литр қон йўқотиб ўлган беш ва уч яшар иккита қизи эса онасиз қолган:

– Мен Бешариқ касалхонасидаги лаëқатсиз тизимни айблайман. Агар вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатишганида хотиним тирик қолган бўларди. УЗИ текширувидан сўнг хотинимни зудлик билан операцияга ётқизилиши кераклигини айтишди. Бироқ анализлари чиқмагач, операцияни нуқул орқага суришди. Тез операция қилишганида ўлмасди. 6 соат кечикиб операция қилишди¸ – дейди хотинини тупроққа берган эр.

Текширувчилар касалхона фаолиятини фалаж қилган

Унинг айтишича¸ хотини операция қилинган куни Бешариқ касалхонаси Олий Мажлис муфаттишлари тарафидан текширилгани боис бутун клиника фалаж ҳолатда бўлган:

– Олий Мажлисдан текширув келди, деб лабороторияни ёпиб кетиб қолишган. Операция қиладиган врач ҳам текширувчилар билан бирга юргани боис касалга қарашга қўли тегмади. Хотини ҳам врач экан уни телефон қилиб¸ мени ўрнимга операционнийга кир деяпти. Текширувчи келса касалга қарамаслик керакми? дейди марҳумнинг эри.

Сансоларлик ва таъмагирлик борасида иддаолар

Дилобар Амонова жон бераëтган сўнги минутларида ëнида бўлган дугонасининг Озодлик билан суҳбатда айтишича¸ докторлар “бу менинг касалим эмас¸ сенинг касалинг деб сансоларлик” қилишган.

Бу орада аёлнинг бачадон трубкаси ёрилиб кетганидан кейин операция бошланган.

Воҳид Амоновнинг иддаосига кўра¸ самарасиз чиққан амалиëт учун Бешариқ касалхонаси врачлари пул сўрашган:

“Операция тугаши биланоқ икки ёрдамчиси келиб, биз чарчадик операцияда кечаси билан ухламадик, рози қиларсиз, ҳеч бўмаса қўл ҳақи беринг дейишди. Мен ҳозирча пулим йўқ аёлим тузалиб кетса бераман десам, улар тўнғиллаб кетиб қолишди» дейди Воҳид Амонов.

Воҳид Амонов Озодлик билан суҳбатда хотинини маъракасини ўтказаëтгани боис врачлар устидан шикоят қилишга қўли тегамагани ва ўз хотини ўлимида тиббиëт тизимини айблашини айтди.

Фақат доктор айбдор эмас

Озодлик мухбири воқеа юзасидан Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармасига қўнғироқ қилди. Ўзини вазир ўринбосари Элмира Боситхонованинг ëрдамчиси деб таништирган мулозим Озодлик билан суҳбатда врачларни ëнини олиб гапирди:

– Врачларни ҳамма айблайди. Лекин беморларнинг ўзи ҳам айбдор. Мана 25 яшар она. Внематочная беременность. Боласи уч яшар беш яшар. Бу қиз неча ëшда эрга текан? Бу ўлмай ким ўлади? 25 яшар аëлда 5 яшар бола, 19 да туққан¸ 18 да эрга теккан. У ўлмай ким ўлади. Ўзингиз ўйланг 18 яшар қизни эрга беришган. Адойи-тамом бўлган организми буни. Нима еган¸ нима ичган. Ўшанинг учун внематочная бўлган. Охирги минутда докторга келган. Кейин докторлардан айб қидиришади. Докторлар ҳам ўшалар ўлсин демайдикууу… Докторларни айбламайлик¸ дейди мулозим.

Мулозима Бешариқдаги она ўлими юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз суриштирувини ўтказажагини айтди.

Сизнинг фикрингиз

avatar

Барча шарҳлар (11)

  • Умар

    12,07,2017 20:03
    Бу гапларни гапирган мулозимни калласи борми? Минздрав ходимининг фаросати шу болса, система хали-бери тузалмайди!..
  • Жонкуяр

    12,07,2017 22:00
    Эээ мол!
    Мулозима бўлмай ўлиб кетмайсанми!
    18 ёшда эрга тегмай, 35 да тегсинми?
    Хайф сенга мулозимлик!!!
  • Азамат Мадрахимов

    12,07,2017 23:29
    Бу ярамасларни прокротурага топшириш керак, вазир ўринбосари Элмира Боситхоновани эса ишидан олиш керак, ярамаслар.
  • хикмат

    12,07,2017 23:35
    Духтирларнинг айби бор бу ерда албатта! Лекин хозир бизда кизларни жуда еш эрга беришаетгани хакикат! 16 17 ешли кизларни эрга беришаябди! ?бир йилдан сунг тугаябди. Ва шундай одам сони купайиб кетаябди! Сони —Сифати эмас!
    • Chavandoz

      13,07,2017 08:06
      hukumat siz mabodo qiz farzandiz yo singil jiyanlariz bolsa 40 yoshida erga bering ogliz bolsa ukalariz bolsa 50 yoshda uylantiring balki oshanda aqliz kirib qolar zora
    • …хайдакуйингнибокаман

      13,07,2017 12:47
      Кузилатиш кампаниясини авж олдираверинглар, когани бир гап булар….
  • Мухожир

    13,07,2017 06:37
    Бу ярамайдиган холат бутун согликни саклаш тизимида урин олган холат. Согликни саклаш вазирлиги мулозимларида на инсоф, на акл колган, врачлар орасидаги порахурлик хам шулардан таркаган.
  • Sarez

    13,07,2017 07:17
    Marhumaning oila a’zolariga o’zimning ta’ziyamni izhor qilaman. Vazir opamizning yordamchilari sal qo’polroq gaplarni aytib yubordilar menimcha. Tuguruqgacha bulgan vaqt mobaynida doktorlar bunday vaziyatni nima bilan tugashini bilishganku axir. Skrining markazlari borku axir. Ular ham o’z xulosasini berishgan. Bu holatni ma’suliyatsizlikdan boshqacha ta’riflab bulmaydi. Ollohim ikkala qizaloqni o’z panohingga ol. Ularga madad ber.
  • Nigora

    13,07,2017 09:39
    Men ayol kishi bo’lsam ham shu vrachning gapiga qo’shilaman. 25 yosh nima qilasan 3-farzandni? Oldin 2 ta yosh bolani oyoqqa turg’iz, sal o’zingni sog’lig’ingni joyida keltir. Keyin sharoit to’g’ri kesa 3- farzandni tug’. Hamma ayb mentalitetda , o’gil tug’ishim kerak deb o’ylab shu ahvolga tushgan bo’lsa kerak bechora.
  • Хайдовчи

    13,07,2017 09:52
    Докторлар “клиент” дан умидвор булмасдан, вазифасини сидкидилдан бажариши керак! Операциядан сог-саломат чикса,любой инсон кулидан келганича хурсанд килади. Эрта турмушга бериши хакикат, лекин уни “разбор” килиш докторгамас. Тугри бу масалада доктор хак,лекин касал келган пайтда касални чунтагига карамасдан, дархол ишга киришиш керак. Улгандан кейин бахона излаш урнига… Афсус яна афсус …нафс олдида ИНСОН кадри О булди.
  • OBID

    13,07,2017 14:38
    такдирдан кочиб буларканми? агар пешанасида шу нарса битган булса? бу эркак гамхургина экан, нега хотини хомиладор булганидан дарров УЗИ га олиб чопмади? Бу орада аёлнинг бачадон трубкаси ёрилиб кетганидан кейин операция бошланган. албатта , трубка ёрилгандан кейин бу йигит аёлини шифохонага олиб келган.шундай экан, нима докторлар унинг уйидаги хотинини внематочная беременностини кандай диагностика килиб, кайси вактида амалиёт утказиши керак? аёлда жуда катта кон йукотиш булган. компенсация учун канча кон аутогемотрансфузия килингани, шу кунгача эркак хотинини канчалик рузгорини бут кила олган? мас. нормада hb 120-130 булади. аксар аёлларда hb 70-80 дан ошмайди. иккитани тугиб куйган аёлда резерв колмаганку? жужахуроздек бировни айблагунча, уз аёлини кон микдорини умрида бирор марта текширтирганмикан? камконлигига карши алохида килиб таблетка ёки хафтасига хеч булмаса бир кг гуштни алохида килиб узи емасдан хотинига едирганмикин?бачадондан ташкари хомиладорликда одатда 1-1,5 литр кон йукотилади. камкон аёл булса , докторлар миллион марта югургани билан хар доим хам омадли булавермайди.бу ходисада мен докторларни окламокчи эмасман. аммо уларда айб 30% булса, эрда 50%! улган аёлда 20%. иддаоси нима энди бу эрни? вактида аёлини томогини туликтаъминламасдан , Аллохни иродасига буйсунмасдан, маракаларни докторларга юкламокчими?
  • https://www.ozodlik.org/a/28612541.html
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Муҳаммаджон рашидов 2 ойлик бўлмай вафот этди

Фото: Шаҳноза Ҳамидова Қашқадарёлик Муҳаммаджон Рашидовнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади. 14 май куни туғилган, июнь ойи охиридаги операциядан сўнг «вафот этди» дея ...

Кўмир омбори мудири коллежларга аталган бир неча минг тонна кўмирни “еб қўйди”

Олтин куз фаслининг ҳам деярли ярми ўтиб бўлди. Ҳаш-паш дегунча қишнинг ҳам қор-қировли кунлари бошланади. Кеча шивалаб ёққан ёмғирнинг ўзи инсонларга қишга тайёргарлик ...

Андижонда режадан ортиқ буғдойини ҳоким тортиб олган фермер ўзини осгани иддао қилинди

Марҳум фермер яшаган уй Андижон вилояти Избоскан туманидаги “Чўнбоғиш Қутбиддин” фермер хўжалиги бошлиғи Ҳусниддин Ражабов ҳамкасбларининг иддао қилишича, у 21 июнь куни ...