“Ерости йўлимизда энди жўжа сотишаяпти, ҳидига чидай олмайсиз”

 

“Наманган шаҳридаги “Чорсу” бозорининг олдида “Чорсу” меҳмонхонаси бор. Шунинг ёнида ерости йўли бор. Ҳамма уни туннел деб атайди. У ерда шунақа тартибсизликки, тасвирлаш қийин. Умуман қараб бўлмайди.

У ердан ўтиш ҳам жуда қийин. Йўлларда компютер қўйиб ўтиришади. Бу жой сасиб кетган. Чунки шундай кичкина жойда жўжа ҳам сотишади. У жўжанинг ҳидидан одамнинг мазаси ҳам қочади.

Шунақанги тўполон жойки у! Диск сотадиганлар мусиқасини баланд қилиб қўяди. Ҳамманинг жонига тегар экан бу нарсалар. Шу мусиқани дискга ёзадиган болаларнинг оғзи шунақанги шалоқки, оғзидан ади кириб бади чиқади. Қани маданият, қани фаросат?

Бу жойга ким қарайди? Ахир бу жойни одамлар қийналмасдан ўтиши учун қуришганку. Бу ердагилар эса хоҳлаганича жойни эгаллаб, одамларни ҳам ўтказмайди. Диск сотадиганларга эса, ҳеч кимнинг гапи ўтмайди. Жўжа сотишга нима бор экан? Мутлоқ антисанитария бу ерда. Ўтганизча шунча сўкиниш эшитасиз”.

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-tunnel-bozor/28616524.html
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Испаниядаги ўрмонлар ёнмоқда

Испанияда 43 даражадан ошиб кетган ҳаво ҳароратининг таъсири билан мамлакатнинг шимолий ҳудудларида охирги уч кунда 30 дан ортиқ ўрмон ёнғинлари билан курашилмоқда. Фуқаролик ...

Қозоғистон аэс қуриш режасидан воз кечди

Қозоғистонда атом электростанциясини қуриш ҳозирча режалаштирилмаяпти, бу ҳақда янги сайланган президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Акорда ўтказилган матбуот анжуманда маълум қилди, ...

“водопроводнинг лойқа сувини ичиш хавфли”

  "Мана сизларга Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги водопроводдан келадиган сувнинг аҳволи. Бу ахир ичимлик суви-ку! Ҳеч кимнинг иши йўқ. Халқ қандай ...