“Канализация йўқлиги учун домдагилар ҳар тонг баклашкада сийдик олиб тушади”

 

 

“Асакаданман. Бизнинг уйимиз ёнида дом бор. Домнинг аҳволи жуда ёмон. Ёзмасам, болаларим шу ерда ўйнайди. Канализация деган нарса умуман ишламайди. Анча йиллар бўлди… Подвал тўлиб бўлди, сассиғини тасаввур қилолмайсиз. Сув йўқ умуман.

Адашмасам, домда сувнинг йўқлигига ўн беш йилча бўлди. Газ, энди, ўнинчи масала. Канализациянинг ҳидига чидаб бўлмаяпти. Тўғриси, болаларга яра-чақалар тошаяпти. Ҳар хил касалликлар келиб чиқадида. Пичоқ суякка қадалди. Подъездга кириб бўлмайди сассиғидан.

Домдаги аҳоли ҳокимликка жуда ҳам кўп мурожаат қиляпти. Менинг билишимча, натижа бўлмаяпти. Ширкат деган ташкилот умуман йўқ. Хамдўстлик МФЙга қарайди. Ойбек кўчасида жойлашган олтита дом бор. Олтовининг ҳам аҳволи жуда ёмон.Тўрттаси СССР пайтида ёғочни қайта ишлаш корхонасига қараган. Бу корхона ҳозир тарқаб кетган. Бу ер икки ойча бўлди Бахтиёр бойга ўтди. Қолган иккитаси “Асака дон” маҳсулотлари корхонасига қараган.

Авваллари сал-пал эътибор бўлиб турарди. Адашмасам ўн йилча бўлди корхона ҳам қарамай қўйди. Ширкат умуман йўқ. Ўтган йили чакка ўтаверганидан шикоят кўп бўлди. Томини ҳокимият ёпиб берди тўрт-беш ойда. Падвалини имкони бўлмади, қулф экан, сасиб бижиб ётибди. Сийдик, ахлатга лиммо-лим. Чидаб ўтирганларни Гиннес китобига киритса бўлади. Кечаси улгурмаганлар баклашкага сийиб, ахлатини салафан пакетда олиб тушади”.

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-kanalizaciya/28621193.html
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ширин шаҳрида уй-жойларни қуришда 426,9 млн. сўмни талон-торож қилишди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ширин шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “I.M.Q.” МЧЖ раҳбари А.Қ. ва бошқалар  шартномага асосан Ширин ...

Хоразмда обунадан тушган маблағлар талон-торож қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан “Матбуот тарқатувчи” АК ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текшириш ўтказилди. Бу ҳақда ...

Қирғизистон: коррупцияга қарши курашишдан тушган маблағ учун очилган маҳсус ҳисобга 255,5 млн. сом йиғилди

Қирғизистон миллий валютаси сом Коррупцияга қарши курашишдан тушган маблағ учун очилган маҳсус ҳисобига  255 миллион 509 минг 77 сом йиғилган. Бу ҳақда Қирғизистон Молия ...