“Мини-стадион қуриб бер, десам, тадбиркор топиб кел, дейишди”

 

 

“Мен Оҳангарон туманига қарашли Телов қишлоғида яшайман. Қишлоғимизда футбол ўйнаш учун мини-стадионлар йўқ. Ҳалигача биз футбол ўйнаш учун Олмалиқ, Ангрен, Оҳангарон шаҳарларига 20-30 километр йўл босиб, ҳаражат қилиб, бориб ўйнаймиз. Бу стадионларда ўйнаш нархи соатига 50 минг сўмни ташкил қилади. Шу масала бўйича Президент қабулхонасига, яъни порталга, ёзма мурожаат қилган эдим.

“Бизга битта мини-стадион қуриб беринг”, деб ёзган эдим. Улар ҳокимиятга шу иш билан шуғулланишни буюрган. Мени икки кундан кейин ҳокимиятга чақиришди. Борсам, “ака кўриб чиқамиз, вилоят ҳокимига жўнатамиз, улар маблағ ажратса, албатта қурилади”, деб айтди. Яна икки кундан кейин менга телефон қилиб, уйимнинг аниқ манзилини сўрашди ва менга жавобини хат орқали жўнатишибди. Жавоби жуда оддий: “Бизга тадбиккор бўлган шахс олиб келинг, биз унга банкдан кредит олишига ёрдам берамиз”, дейилган.

Унақа одамим бўлса, нима қиламан уларга ёзиб? Қанақа одамлар ўтирадией бу ҳокимиятларда? Оддий фермерларга гапи ўтмайди. Бирорта фермерга айтса бўладию. Қиламиз деганлар кўп буларди… Болалар спорти учун битта сунъий майдон қуриш шунча муаммо бўлса… “Ана президент келади”, деб 3 кунда қуришдику АГМК корхонасини. Мен хоҳлар эдим шу ёзганларимни муҳтарам президентимиз ўқишларини”.

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-tadbirkor-hokimiyat/28630790.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўттизга яқин иш ўрни яратмоқчи бўлган тадбиркорга нима учун ер берилмаяпти?

Шу йилнинг май ойи бошларида KUN.UZ сайти ходимлари Сурхондарё вилоятида хизмат сафари билан бўлди. Унда ўқувчиларимиз томонидан ёзилган аризалар асосида қатор муаммолар ...

Аросатда қолаётган тадбиркор

Ҳозирги кунда "Тадбиркор - элга мададкор", "Тадбиркор бой бўлса, халқ ҳам, давлат ҳам бой бўлади" деган ва бошқа сон-саноқсиз сўзлар бот-бот қулоғимизга чалиниб туради. ...

Бухорода ҳоким халқнинг томорқасини тортиб олишни бошлади

  Туман ҳокими буйруғи билан қурилган девор ва бошқа иншоотлар бузилиб¸ тортиб олинган томорқалардан бири сурати. Бухоро вилояти Олот тумани ҳокими Шерали Саломов¸ туман ...