Демократлар етакчиси Клинтоннинг мағлубияти сабабини айтди

АҚШ президентлигига собиқ номзод Ҳиллари Клинтон сайловчилар «у нимани ҳимоя қилаётганини» билмагани учун сайловларда мағлуб бўлган. Бу ҳақда Сенатдаги демократлар етакчиси Чак Шумер маълум қилди.

«Биз нимани уддалай олмадикми? Одамлар нимани ҳимоя қилаётганимизни билмасди, биз шунчаки Трампга қарши эдик. Улар шу вақтгача шундай ҳисоблашади», — дея Шумернинг сўзларини келтирган The Washington Post.

Унинг сўзларига кўра, демократлар ўз мағлубиятида Россияни ёки ФҚБнинг собиқ раҳбари Жеймс Комини айблашда асос йўқ, мағлубиятга уларнинг ўзлари айбдор.

«Қачонки, сиз машҳурлиги 40 фоиз атрофида бўлган кишига ютқазсангиз, бунда бошқаларни —  Коми ёки Россияни эмас, ўзингизни айблашингиз керак», — деган у Клинтоннинг мағлубияти ҳақида фикр билдира туриб.

18 июль куни сўров Клинтоннинг рейтинги Трампникидан ҳам пастлигини кўрсатганди.

http://kun.uz/news/2017/07/23/demokratlar-etakcisi-klintonning-maglubiatini-sababini-ajtdi

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкент шаҳрининг олмазор, мирзо улуғбек ва миробод туманларига ҳокимлар тайинланди

Халқ депутатлари Олмазор, Мирзо Улуғбек ва Миробод туманларининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.  Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. ...

Си цзинпин марказий осиёга 500 миллион доллар ажратишни ваъда қилди

Хитой етакчиси Си Цзинпин Марказий Осиё иқтисодиёти ва хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун келаси уч йил ичида 500 миллион доллар ажратишга ваъда берди. 25-январь куни Марказий ...

Мавлуда хўжаева o‘zlidep раисининг ўринбосари этиб сайланди

26 ноябрь куни Мавлуда Хўжаева O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари этиб сайланди. Бу ҳақда Турон24 нашри партиянинг матбуот хизматига таяниб ...