Гўшт нархи: Эслатмада 26000, нақд пулга 30000, пластикка 33000

 

“Жиззах вилоят, Жиззах шаҳридаги бозорларда, сизга юборган расмда кўрсатилгандай, 1 кило гўштнинг нархи 26 минг сўм бўлиши керак. Аммо бозорда сотувчилар бунга умуман амал қилмаяпти. Бозорга гўшт олиш олиш учун борган эдим. “1 кило гўшт беринг” десам, сотувчи бирдан “пулингиз нақдми ёки пластик?” деб сўради. “Ёнимда нақд пулим кам эди, шунинг учун пластик картада тўлайман” десам, “унда 1 кило гўштга 33 минг сўм оламан нақд пулда тўласангиз, 30 минг сўм берасиз” дейди.

“Ташқарида кириш эшикларингизга 1 кило гўшт нақдга ҳам, пластик картага ҳам 26 минг сўм деб ёзиб қўйибсизларку, энди нимага унга амал қилмайсизлар?” десам, у сотувчи кулиб “ким нима хоҳласа ёзиб кетаверадида, агар 26 минг сўмдан гўшт сотса, ўша ёзиб кетганлардан гўшт олаверинг”, деб жавоб берди.

Менинг ёнимда нақд пул фақат йўлкирамга етарли эди, аммо пластик картамда 1 миллиондан ошиқ пулим бор эди. Бу гаплардан кейин асабийлашиб, гўштни олмай, уйга кетдим. Расмдаги телефон рақамига бир қизиқиб, телефон қилиб кўрдим. “Бозорда гўшт нархи 32 минг сўм, сизлар қайси ташкилотсизлар, “26 минг сўмдан сотилсин” деб ёзиб қўйган экансизлар” десам, телефонга жавоб берган киши “бу Жиззах вилоят солиқ бошқармаси, сиз айтган расмдаги эълондан хабаримиз йўқ” деб ўзини олиб қочди, тайинли жавоб бермай.

Мен тушунмадим, бу кўзбўямачиликлар кимлар учун керак, ким кимни алдаяпти? Бир томондан сотувчини ҳам тушунса бўлади, чунки у ҳам кимдандир маълум бир нархда гўштни сотиб олади ва ўзининг фойдасини устига қўшиб сотади.

Масалан, мен давлат ташкилотида ишлайман, оладиган ойлигимнинг 100 фоизини пластик картада беришади. Нақд пул умуман олмаймиз. Шундай экан, ҳар ойлик олганимда, биронта таниш топиб, пластик картамдаги пулнинг яримини 15 фоиздан нақд пулга айлантириб оламан. Чунки ишга қатнашим учун ҳам нақд пул керак. Жиззах шаҳридаги иккита катта бозорда уйга ҳўл мева, қуруқ мева, картошка, сабзи, пиёз каби махсулотларини сотиб олиш учун фақат нақд пул керак бўлади. Чунки бу маҳсулотларни пластик картага савдо қиладиган дўконнинг ўзи йўқ”.

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-gosht-qimmat/28635326.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Таниқли сиёсатчи баҳодир хон туркистоннинг таваллуд айёми

Азиз ватандошимиз, қадрдон БАҲОДИР ХОН ТУРКИСТОН! Мана шу унутилмас, шукуҳли дамларда сизни, навқирон ва шижоат ёши,  туғилган кунингиз билан чин қалбдан табриклаб, самимий ...

Ўзбекистонга яна 20 мамлакат фуқаролари визасиз кира олади

2020 йил 1 январдан бошлаб 20та мамлакат фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз режим жорий этилади. Бу ҳақда сешанба куни Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов иштирокида ...

Бишкекда туғилган тўрт эгизакга сооронбай, арууке, айчолпон, акбермет исмлари қўйилди

Бишкекде  туғилган тўрт эгизакларга, 3-апрелда туғилгани ҳақидаги гувоҳнома берилди. Чақалоқларнинг ота-онаси фарзандларига Сооронбай, Арууке, Айчолпон, Акбермет деган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400