“Йўлнинг сифати сабабли 2 кунда 2 та жиддий авария содир бўлди”

 

“22 июл куни соат кечки 5 ларда яқин одамим “Дамас” автомашинасида Избоскан-Пахтаобод туманларининг чегарасида авария бўлиб кетди. Аварияга асосий сабаб йўлнинг умуман талабга жавоб бермаслиги бўлди. Танишимнинг “Дамас”и “Тико” билан тўқнашиб кетган. “Дамас” янги бўлган, давлат рақамлари ҳам олинмаган.

Ҳозирда у “Дамас”нинг аҳволи жуда ёмон ҳолга келган. “Тико”да 5 нафар Мажбурий ижро бўлимининг ходимлари бўлган. “Дамас”да танишимнинг ўзи бўлган. Улар ҳозирда Андижон вилояти Пахтаобод туман тез тиббий бўлимида ётишибди. Бугун 23 июл яна худди шу жойда “Дамас” автомашинаси билан “Нексиа” автомашинаси тўқнашиб кетган. Бунга асосий сабаб йулнинг умуман текис жойи колмаганлиги бўлди. Жароҳат жуда қаттиқ бўлди. “Дамас” автомашинасининг эгаси оғир аҳволда.

Биз фуқаролар Автойўл бошқармасига бир неча бор айтдик. Улар “асфалт йук, ҳозир лимитимизни олиб бўлганмиз, бизга асфалт ажратилмайди”, деб жавоб беришяпти. Хўш, яна қанча авария бўлиши мумкин? Бу ерда яна қанча инсон майиб бўлиши мумкин? Бизда суғурта компаниялари машиналарни умуман тўлаб бермаса…”

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-yullar-avariya/28635362.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эҳтиёжмандлар четда қолиб, “пахтакор”лар ерли бўлди

Ўтган йиллар давомида Ўзбекистоннинг барча вилоятларида қишлоқ аҳолисини ер билан таъминлаш ишларида қатор кўзбўямачиликлар, юлғичликлар, сансоларликлар, ер масаласи бўйича ...

Марказий осиёдан ақшга бориш истагида бўлганлар ичида ўзбекистон биринчи ўринда

Конгресс қарори билан жорий этилган "Турли миллатларга мансуб иммигрантлар виза дастури –DV" ҳар йили АҚШ Давлат Департаменти томонидан бошқарилади. Тарихан иммиграция ...

Ўзбекистон телевидениесида рашид қодиров ҳақида ҳужжатли кўрсатув тайёр бўлди

Мазкур кўрсатув орқали Рашид Қодировнинг коррупционерлик ишлари, прокуратура фаолияти давомида содир этган жиноятлари тафсилотлари оммага ошкор бўлади, деб ёзади  “Зарафшон” ...