“Ҳокимият эски уйларимизни бузиб, ҳеч ким тополмайдиган далага кўчирди”

 


“2014 йилда “шаҳарни ободонлаштириш” деб, уйларимиз бузилишга тушди. Бизга жуда ҳам оз миқдорда пул ажратиб, уйларимизни “Самсунг” бульдозерлари билан ковлаб, ўзимизни уят сўзлар билан хақоратлаб, кўчиришди.

“Майли, шаҳримиз обод бўлсин” дея, биз рози бўлдик. Бизларни бир далага обориб ташлашди. Мана 4 йил ўтди, на сув, на электр ва на газ бор. Ҳатто йўлимизга шағал ҳам солинмади. Биз бечораларнинг манзилимиз ҳам йўқ. Ҳозир эски Партсъезд массивида яшаймиз. Кўчага ҳали ном берилмаган. Манзилимиз йўқ. Ёши катталар тез-тез касал бўлади. Тез ёрдам чақирсак, топа олмайди. Шунчалик бир ўгай каби чеккада қолиб кетдик. Бирон бир ҳоким келиб, хабар олмади. Шунча чақирдик ахир…

Ўзимиз шағал солайлик десак, тирикчиликдан ортмайди. Ажратилган пул эса бетонга етган¸ холос. Уйлар чала битгани учун айримларимиз қиш кунларини ертўлаларда ўтказаяпмиз.

Борган жойимиз қолмади – портал, Наманган ТВ, ҳомимият, республика прокурори, инсон ҳуқуқлари, – хуллас, ҳеч қаер қолмади. Муаммолар ҳал бўлмади, аксинча, “ёзувчилар”, деб бизни масхара қилишди.

1 000 000 марта илтимос, ёрдам беринглар. Бу ҳаммаси ҳақиқат! Биз шаҳримизнинг энг гўзал жойларида Бобуршоҳ кўчасида Илғор МФЙда яшаганмиз. Ҳозирда қайси орган, қайси ҳокимиятга тегишли эканимизни билмаймиз.

Бу ерларга, Худо кўрсатмасин, фавқулодда пожар ёки тез ёрдам керак бўлса, умуман киришнинг иложи йўқ. Ёмғир ёғса, оёқларимизга селофан кийиб оламиз, фарзандларимиз ўқишдан қолиб кетаяпти.

Шу ҳам ҳаётми? Бизни бир майдонга тўплаб ўлдирсалар ҳам розимиз”.

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-yullar-hokimiyat/28637312.html
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Милиция ходимлари халққа қўпол муомала қилиши тўғрими?

Sizdan Telegram: "Бозорда яна жанжал" 0:00:58 0:00:32/0:00:58 ▶ Бевосита линк "Фарғона вилояти Бешариқ туманидан сизларга ушбу видеони юбормоқдаман. Видеода ҳуқуқ-тартибот ...

159-модда билан айбланаётганларнинг навбатдаги суди бўлиб ўтди

Суратда Б. Абдуллаев ва Х. Насриддинов 2 апрель 2018 йилда Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида конституцион тузумни ағдариш мақсадида фитна уюштиришда, конституцион ...

Андижонда давлат курсида доллар олиш осон. баъзилар учун…

  "Бу Андижон шаҳри Истиқлол кўчасида бир-бирига қарама-қарши жойлашган "Ипак йўли" ва "Инфин" банклари. Олдида эса валютага навбатда турган одамлар йиғилган. Кейинги ...