The Diplomat: Жаҳон банки ва Халқаро меҳнат ташкилоти энг шавқатсиз режимлардан бирини оқлаяпти

“Жаҳон банки Ўзбекистондаги қишлоқ хўжалик секторининг фаол инвестори саналади ва 2015-2016 йилларда ушбу соҳадаги лойиҳаларга умумий қиймати $518,75 млн кредитлар ажратган, – дея эслатади Ўзбекистон-Германия форумининг раҳбари Умида Ниёзова. Банк Ўзбекистон ҳукуматидан лойиҳа амалга оширилаётган ҳудудларда болалар ва мажбурий меҳнатдан фойдаланмаслик мажбуриятини олди. Банк қоидабузарликлар содир этилаётгани борасида ишончли маълумот олган тақдирда ушбу қоидабузарликлар бартараф этилгунига қадар лойиҳаларни кредитлашни тўхтатиши керак.

Энди бу қоғоздаги гап. Амалда эса Жаҳон банки Ўзбекистонда болалар ва мажбурий меҳнат ҳолатларини исботловчи “ишончли далиллар”нинг топилмаслиги учун қўлидан келган бор ишларни қилди. Бунинг учун Жаҳон банки Халқаро меҳнат ташкилоти билан шартнома тузиб, банк учун Ўзбекистон ҳукумати билан биргаликда мониторинг ўтказиш тўғрисида келишиб олди.

Ҳолбуки на 2015 йилда ва на 2016 йилда Ўзбекистон пахтага мажбурий сафарбарликни бекор қилмаган. ХМТ 2017 йил бошида ўз маърузасини чиқариб, унда “Ўзбекистон меҳнат муносабатлари соҳасида ислоҳотлар ўтказиш йўлида муваффақиятларга эришди, уюшган мажбурий меҳнат амалиёти тугатилди. Жаҳон банки томонидан қўлланаётган аграр ва сув хўжалиги секторидаги лойиҳаларда ҳамда таълим соҳасида болалар ва мажбурий меҳнат ҳолатлари аниқланмади”, дея қайд этганди. Бу иддаоларнинг бари ёлғон”, дея билдирмоқда Ўзбекистон-Германия форумининг раҳбари. У 2017 йил июнида Human Rights Watch билан бирга Халқаро меҳнат ташкилотининг маърузасига ўз муносабати билдириб, “Биз пахта теримидан воз кеча олмаймиз”. Ўзбекистондаги Жаҳон банки гуруҳининг инвестициявий лойиҳалари билан боғлиқ мажбурий ва болалар меҳнати” маърузасини чиқарди.

“Фарғона” ўқувчилари эътиборига тақдим этилаётган Кристиан Ласслеттнинг (Kristian Lasslett) The Diplomat сайтида чоп этилган “Жаҳон банки ва ХМТ энг шавқатсиз режимлардан бирини оқламоқда” дея аталувчи мақоласида Халқаро меҳнат ташкилотининг дала текширувлари Ўзбекистон расмийлари билан оғиз-бурун ўпишга ҳолда амалга оширилганини ва бу ҳолат текширувнинг ишончлилигини шубҳа остига олиши ҳақида ҳикоя қилади (инглиз тилидан Олеся Чайка таржима қилди).

***

“Қалбаки янгиликлар” ва “альтернатив фактлар” одатий ҳолга айланган даврда оммавий ахборот воситалири ва илмий-тадқиқот ишларнинг объективлиги ишончли ахборотдан маҳрум этилган фуқаролар учун ўта муҳим зидди заҳар бўлиб қолади. Бу аҳолиси зулм, зўравонлик, кузатув ва йўл қўйиб бўлмайдиган кўламдаги коррупцияга дуч келаётган минтақаларгда бу ҳолат долзарб бўлиб қолмоқда. Шунинг учун ҳам Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги лойиҳаларида мажбурий меҳнатнинг қайд этувчи Foreign Policy чоп этган мақоласида сўз юриталаётган Жаҳон банки ва Халқаро меҳнат ташкилотининг баёноти синчковлироқ ва пухтароқ таҳлил этилишни талаб қилади.

Совет иттифоқида барпо этилган, кейинчалик ўзбек давлатини маҳфик уруғ тармоқлари орқали бошқараётган элитанинг ноқонуний фаолиятини қўллашга йўналтирилган Ўзбекистон давлат пахта саноати репрессив аппаратнинг бир қисми сифатида фаолият юритади. Ушбу йиртқич тизим устидан назорат КГБ нинг Ўзбекистондаги вориси – Миллий хавфсизлик хизмати томонидан амалга оширилади. МХХ агентлари жамиятнинг барча қатламларига кириб олиб, расмийларнинг кўрсатмаларига амал қилмайдиганларни террор қилиб келмоқда.


The Diplomat сайти саҳифасидан скриншот

Сўнгги йигирма йил давомида миллионлаб одамлар пахта далаларида ишлашга мажбур бўлдилар, улар арзимаган ҳақ эвазига, давлат зўравонлиги томонидан ташкил этилган, кўпинча мудҳиш шароитларда мажбуран пахта тердирилди. Ноқонуний савдодан тушган фойданинг каттагина қисми давлатдан гўё ўзининг феодал мулки каби бошқараётган магнатлар ва қўли узун кланлар томонидан хусусийлаштирилганига шубҳа қолмаган ношаффоф давлат молия аппарати қаърида йўқ бўлиб кетади.

Ушбу оғир реалликдан бирор нарса ҳам Human Rights Watch ва инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон-Германия форуми билан биргаликда эълон қилган тадқиқотда жиддий танқид остига олинган ХМТ томонидан Жаҳон банки ҳомийлигида чоп этган маърузада акс эттирилмаган.

ХМТ маълум қилишича, ташкилотнинг етти нафар эксперти Ўзбекистонда олти ҳафта давомида тадқиқот ишларини ўтказди. Уларнинг таъкидлашича, уларни доим Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ходими кузатиб юрганига қарамай, тадқиқот ишлари Ўзбекистон ҳукуматидан мустақил тарзда ўтказилган. Бу нарса ҳайрон қолдиради: профессорлар Симон Кларк ва Вадим Борисовлар қайд этишича, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси “советлар давридаги барча структуралари ва амалиётини ўзгаришсиз сақалаб қолган” ва бу ҳолат унинг “давлат аппарати томонидан тўла-тўкис ўзлаштириб олинишига” олиб келди”.

ХМТ ўзининг дала текширувлари давлат буюртмачилари билан бирга қўлма-қўл ушлашиб ўтказгани борасида ёки хавфсизлик хизмати эътиборидан четда қолишга эришган ва мустақил тадқиқот ўтказишга эришгани ва бунинг устида қўлга тушган пайтда чет эллик тадқиқотчиларнинг Ўзбекистондан депорт қилингани борасида (худди шунақа фаолият билан шуғулланган маҳаллий фаолларга нисбатан қўлланадиган жазолар анчагина шавқатсизроқ) қайғурганини изҳор этмаяпти.

Бундан ташқари, ХМТ ўзи қўллайдиган методологияси йўл қўядиган этик қоидабузарликни жиддий деб тан олмайди. Биз бу ерда ижтимоий жиҳатдан заиф бўлган, инсон ҳуқуқлари ҳимояси тизимига йўли ёпиб қўйилган пахта теримчилари билан ўтказилган интервьюлар серияси ҳақида сўз юритмоқдамиз.

Обрўси борасида қайғурадиган Этика бўйича университет қўмитаси бунақа тадқиқотларни ҳеч қачон қабул қилмайди ва бордию, тадқиқотчи қоидаларга риоя қилмай ХМТ ёндашувига тақлид қиладиган бўлса, унинг ишдан ҳайдалишига асос бўлади.

Муҳокама қилинаётган маърузада энг ёқимсиз жиҳати – асосий сиёсий контекстнинг эътиборга олинмаётгани бўлиб қолмоқда. Натижада ХМТ мураккаб муҳит шароитида ўз методикасини қўллашини асослаб беришга уринмаяпти ҳам”.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

​порахўр ҳокимларни боғлаб турган омиллар нима эди?

Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳокими Бахтиёр Абдусаматов йирик миқдорда - 400 минг АҚШ долларини пора тариқасида олаётган вақтида ушланди. Бу сизга бошқа ҳолатни ҳам ...

Сармоядорлар учун ўзбекистон жозибасини йўқотдими?

Ҳокимиятнинг манбаси ва эгаси халқ бўлган демократик давлатларда хавфсизлик ва эркинлик ўртасидаги мувозанат доимо баҳс ва мунозараларга сабаб бўлиб келган.  Хавфсизлик ва ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400