“”Ишонч рақами” ва “Ягона портал” қуруқ гап ва қоғозбозликдан бошқа гап эмас экан”

“Бунга ўзим амин бўлдим. Салкам 9 ойдирки, Олмазор туманидаги Миллий банкка мурожаат қилиб келаяпман. 2016 йилнинг 18 ноябрида ўқишга тайёргарлик кўриш ва Россия Федерациясида магистратурада ўқиш мақсадида виза картасига миллий валютамизни қонуний тарзда конвертация қилиб беришни сўраб мурожаат қилдим.

15 кунларда кейин “тегишли тартибда конвертация қилиш мумкин”, деган шаблон жавоб келди. Сўнгра банкка мурожаат қилсам, ёлғондан банк томонидан тузилган навбат борлигини айтишди ва мени 2017 йил апрелида чақиришларини айтишди. Олти ой кутдим, чақиришмади. Яна мурожаат қилдим. Май ойида хабар олишим кераклигини айтишди. Жаҳлим чиқиб, бошқарувчи хонасига чиқдим. У ерда виза карточкаси масаласида икки рус аёли жанжал кўтаришаётган экан.

Аёллар март ойида ариза топширишган экан. Уларга “беш кунгача кутинг, ҳал қиламиз” деб чиқариб юборишди. Аёллардан бирининг телефонини олиб қолдим. Эртасига телефон қилсам, конвертация олишганини айтди. Ноҳақликни қаранг! Аёллар икки ойда олишаяпти. Навбат ёлғондан тузилган экан. Икки кун ўтиб яна банкка мурожаат қилдим. Тизим ишламаяпти, деб яна чиқариб юборишди. Май ойида яна икки бордим, яна тизим ишламаяпти, деб қайтаришди.

Бу гал энди “Ягона портал”га мурожаат қилдим. Яна 15 кундан кейин Марказий ва Миллий банкдан хат келди. Яна ўша шаблон жавоб эди. Бу ҳолат юртимизни ривожланишига путур етказади. Яна бошқа бировлардан эшитдим 2000 доллар конвертация қилиш учун 400-500 доллари миқдорида пора беришар экан. Қани ҳақиқат?!”

​———————————————————————-

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-konvertaciya/28641461.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хоразм вилоятида яна бир порахўр судьяга жиноят иши очилди

2018 йил 11 декабрь куни фуқаро М.Э. Хоразм вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилиб, унда фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг ...

Бозордаги босқин

Бозорларда ноқунуний савдолар  юзасидан  рейдлар ўтқазилиши табиий ҳолат. Харидор сифатида  ўзимиз  ҳам бу каби жараёнларнинг кўп марта гувоҳи  бўлганмиз. Агар гап озиқ-овқат ...

Андижонда энг йирик “обналчи”лардан бири қўлга олинди

  Андижон вилояти Асака туманида ойликлари пластик картага ўтказиладиганларнинг пул маблағларини 18 фоиз “хизмат ҳақи” эвазига нақдлаштириб бериш билан шуғулланган йирик ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400