“Завод кенгайиши учун аҳолининг уйлари бузиладиган бўлмоқда”

 

“Самарқанд шаҳрида жойлашган СамКочАвто заводи кенгайиши ва аҳоли уй-жойининг бузилиши билан боғлиқ шикоятим бор.

Ҳозир “Шодлик” маҳалласида уй-жойни баҳолаш ишлари бормоқда. Баҳолашнинг иккинчи босқичини эълон қилишди. Уйнинг ярим нархини бериб, ер ва уйни бузиб олиб кетишимиз кераклигини айтишди. Кўпчилик нархлардан норози. Жуда эзилиб кетдик. Баҳоловчилар ҳалол ишламаяпти.

Нархлар аниқ эмас, лекин ким биринчи бўлиб уйини бузиб келса, ўшанга олдинроқ ер ажратаверамиз, дейди. Ҳаққини талаб қилганларни судга чақиришди. “Шодлик” маҳалласи раиси фуқаролар манфаатини ҳимоя қилиш ўрнига, завод томонига ўтиб олиб, одамларга индамай берган пулга рози бўлишга чақиряпти. Чунки, кўпчиликнинг уй-жойига ҳужжатлари йўқ”.

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-uylar-buzilmoqda/28641479.html
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда 2018 йилда жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар ҳақида маълумот берилди

2018 йилда Ўзбекистонда 1561 нафар турли тоифадаги мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Kun.uz нашри Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб хабар ...

Уйларда газ йўқ, аммо ёнғин кўпаймоқда

Ўзбекистон ИИВ расмий маълумотига кўра, ўтган ҳафта мобайнида республика ҳудудида 179 та ёнғин содир бўлган. Турли сабабларга кўра келиб чиққан ёнғинларда 2 нафар фуқаро тан ...

“ҳоким комбайн бермагани сабаб фермернинг ўрилмаган буғдойи ёниб кетди”

  ​"Жиззах вилояти Зафаробод туманида 2-бўлим "Қудрат" фермер хўжалигида 20 гектар ғалла бор эди. Афсус ўт тушди, ҳаммаси ёниб, кул бўлди. Ўт ўчирувчилар етиб келганича ...