Деновдан дардлар: Ўқитувчи ердан чиққанми? (видео)

 

Биз устоз-мураббийларни турфа сўзлар билан мақташга одатланганмиз. Шарафли касб деймиз, қалбимиз меъморлари деймиз, сиз доимо ардоқдасиз, дея мавриди келганда кўкларга кўтарамиз.

Сайтимизга Сурхондарё вилояти, Денов туманидаги 80-мактабдан Нигора исмли ўқитувчининг шикоятлари етиб келди. Ёш ўқитувчи аёл мактабдаги қонунсизликлар, кўзбўямачиликлар ва ўзбошимчаликлардан сўзлар экан, арзидан тутун чиқиб кетди.

Унинг мактабида хоҳ 2 млн маош олинг, хоҳ 600 минг олинг 100 мингдан электр ва газга тўлашга мажбурсиз. Ўзи уларнинг уйида электр ва газ борми, деб сўровчи валломат борми? Қолаверса, эс-ҳушли одамларнинг маошини “газга тўладингми?”, “электрга тўладингми?”, деб ушлаб қолиш худди “бозордан картошка олаётиб пул тўладингми?”, дейишга ўхшайдику.

“Коммуналкани камроқ тўлай, даволанишимга етмаяпти”, десангиз, “Сенинг соғлиғинг мени қизиқтирмайди”, жавобини эшитасиз. Ҳокимият томонидан белгиланган режа бажарилиши керак. Режа муҳим, аммо ходимнинг турмуши муҳим эмас. Айниқса, Нигоранинг қуйидаги гаплари ҳар қандай инсофи бор одамни ёқа ушлашга мажбур қилади:

–  Сизга муносабат қилганда, “ҳайвон” дейиши ҳам мумкин, “ишонганларингга бор”, дейиши, кечаси соат 2-3да СМС юбориши ҳам мумкин.

Ўқитувчи, бундан ташқари, ишга келмайдиган ўқитувчиларга ойлик ёзилиши ҳақида ҳам сўзлаб берди. Маош пластикда берилади, бироқ йиғ-йиғлар фақат нақд пулда олинади…

Денов туманидаги ўрта таълим соҳаси мутасаддилари бунга қандай изоҳ беришларига жуда-жуда қизиқяпмиз.

Хулоса шуки, ўқитувчилар учун қишлоқ хўжалиги биринчи ўринда бўлмаслиги керак. Улар ўзларининг асосий ишлари бўлган таълим бериш билангина шуғулланишсин. Бугун ўқитувчини ҳимоя қилмасак, келажак авлодлар бизни кечирмаслиги мумкин.

http://sof.uz/news/show/10293-denovdan-dardlar-uqituvchi-erdan-chiqqan

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Петербургдаги жанжалда уч ўзбек яраланди, улардан бирининг аҳволи оғир

Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси маълумотига кўра 2019 йилнинг 16 август куни Санкт-Петербург шаҳрининг Фрунзе туманида содир бўлган бир гуруҳ шахслар муштлашуви натижасида 3 ...

Ўзбекистонда жиноятчини ушлаб берганларга катта миқдорда мукофот берилади

Жиноятчиларни ушлашда ёрдам берганларга катта миқдорда пул мукофоти берилибгина қолмай, бундайлар қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат мукофотларига ҳам тавсия этилиши мумкин. ...

Жамшид каримов: ислом каримов вафотини беш ойгача сир сақлашди (интервью, 4-қисм)

Ислом Каримовнинг жияни Жамшид Каримов билан суҳбат (4-қисм) Бугунги сонда: Собиқ мулозим: “Каримовнинг оғзига ёғоч қошиқ солинарди”; “Онам ўғри эмас”; “Ислом лотареяга ...