“Бўстонлиқ тумани Озодбош қишлоғидаги боғларимиз бошқа шахсларга берилгач, май ойида гуллаб, куртаклаган боғларимиз кесиб ташланган. Айни пайтда қаровсиз аҳволда ётибди.
Бу ўзи давлат ери. Биз фермер бўлган эдик. 1 гектар ер майдонида бизлар ўз маблағимизга кўчат олиб, боғ барпо этганмиз. Бу ерларни бошқа шахс олган ва ҳозиргача умуман қаровсиз ётибди. Биз шунча йил кўчатларни ўстириб, энди мевага кирганда шундай ишлар содир бўлмоқда. Бизлар қилган ҳаражатларни ким қоплайди?”
https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-dala-fermer/28643250.html