Муаммо олиб чиқилди, аммо…

Sof.uz ўқувчиларига маълумки, ўтган ҳафтада Фарғона вилоятида ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилаётганлиги хусусида аудиёзувли мақола эълон қилинди. Орадан ўтган вақт мобайнида мақола турли сайтларда қайта нашр этилди, ижтимоий тармоқларнинг минглаб аъзолари томонидан қизғин муҳокама қилинди. Барча ўқитувчиларнинг бу қадар камситувчи оҳангда мажбурий меҳнатга жалб этилишини қаттиқ қоралаб, эътирозли изоҳлар қолдирди. Бироқ ташхис қўйилди, дарднинг давочи-чи?

Сайтимиз воқеадан сўнгги аҳволни турли манбалардан атрофлича ўрганишга ҳаракат қилди.

Манбалардан бирининг айтишича, ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб этишни йўқ қилишга ҳаракат сезилаётганлиги йўқ. Ҳануз устозлар дала ишларида жавлон урмоқда.

Мутасаддилар бунинг ўрнига аудиони ёзиб олган одамни қидириш билан банд. Гумондорларни Қуръон тутқаздириб онт ичказишга ҳам уринишган.

Ўрта поғонадаги айрим раҳбарларнинг билдиришича, шов-шувли мажлисда иштирок этмаганлар хурсанд бўлмоқда. Чунки улардан ҳеч ким ёзиб олганликда шубҳаланмайди. Юқоридагиларнинг буйруғига “лаббай” деб жавоб берувчилар “чиқаришгани нотўғри бўлди, муаммо биргина бизнинг туманда эмас-ку”, дея атрофдагиларга тасалли улашмоқда.

Бироқ сўзлашганларимиздан яна бири мақола атрофидаги муносабатлардан кейин ўқитувчига ҳокимият мулойимроқ оҳангда иш бажартираётганлигини қўшиб қўйди.

“Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб этиш муаммосининг ечимини нимада кўрасиз?” деган саволимизга, тажрибали мураббийлардан бири шундай жавоб берди:

– Ўн йиллар муқаддам халқ таълими ходимлари бунчалик кўп ортиқча ишларга мажбурланмас эди. Менинг фикримча, халқ таълими бўлимларини ҳокимият ихтиёридан олиб, тўғридантўғри Халқ таълими вазирлигига бўйсунадиган қилиш керак. Шунда ўқитувчини ортиқча ишлар билан камроқ безовта қилишади ва у чалғимасдан болаларга таълим беришга бор кучини сарфлайди.

Ўйлаб кўрса арзийдиган таклиф. Келинг, устозларимизни меҳнатга мажбурловчи пешволарнинг қўл остидан аста-секинлик билан чиқаришнинг чорасини кўплашиб излаймиз? Сиз нима дейсиз?

http://sof.uz/news/show/10393-muammo-olib-chiqildi-ammo

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». лотин ва кирилл атрофидаги гаплар

Ўзбекистон лотин алифбосида қолгани яхшими ёки кирилл алифбосига қайтиш керакми? Тилшунос Элдор Асанов бу масалага батафсил ёндашиб, кирилл алифбосига қайтиш ёқланган ...

“балларим етарли эди, лекин ноҳақлик қилишди, сингапурга олишмади” (видео)

  Тошкентдан келган видео 0:00:19 0:00:00/0:00:19 ▶ Бевосита линк "Мен бу йил Сингапур менежерлик ва туризмни ривожлантириш университетига (МДИСТ) имтиҳон топширдим. ...

Президент ўқув китобларидаги хатоларни такрорламасликни вазирдан талаб қилди

Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков мактаб ўқувчилар учун босмахонадан чиқаётган китобларнинг сифати пастлигини танқид қилиб, ўқув китобларини босиб чиқаришда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400