Яна фарғоналик ўқитувчилар муаммоси ҳақида: айтамиз ва қайтамиз

Sof.uz сайти икки ҳафтадан бери кузатиб келинаётган фарғоналик ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб этилиши воқеаси ҳақида бугун ўз манбаларига таяниб “Ўқитувчиларни далага ҳайдаган фарғоналик халқ таълими мудираси ишдан ҳайдалди” сарлавҳали хабарэълон қилган эди. Бироқ бу можаронинг якуни бўлиб чиқмади.

Манбаларимизнинг етказишига қараганда, бугун Ўзбекистон тумани ҳокимлигининг кичик мажлислар залида туман фаоллари учун йиғилиш чақирилтирилди. Соат 14:30 да бошланган йиғилишни туман ҳокимининг шахсан ўзи очиб кун тартибида ХТБ мудири иши кўрилишини айтиб ўтди. Кенгаш муҳокамасида Ўзбекистон тумани халқ таълими бўлими мудираси Нафиса Нишонова ўз лавозимига нолойиқ деб топилди ва лавозимидан озод қилинди.

Бироқ йиғилишнинг иккинчи қисмида вилоят ХТБ бошқармаси бошлиғи ҳокимга қўнғироқ қилиб, туманда ХТБни бошқариш учун Нишоновадан бошқа лойиқ номзод йўқлигини айтган ва ҳатто буни вазирлик ҳам талаб қилаётганини билдирган. Шундан сўнг кенгаш Нишонованинг қайтадан ўз лавозимида шартли равишда қолишини овозга қўйди ва Нишонова яна синов муддати билан мудир бўлиб қолаверди.

Шу ўринда ҳақли бир савол туғилади: бу томоша кимга керак? Нима учун ҳоким ўз қарорида қатъийлигини кўрсатмади? Нима учун ХТБ бошқармаси ҳоким билан олдиндан келишиб олмади. Бу томоша аслида кимга керак эди? Нишонованинг қариндоши ХТ вазири ўринбосари эканлиги бу ишларга таъсир қилдими? Наҳотки, бутун бошли Ўзбекистон туманида ХТБни бошқаришга лаёқатли бир кадр топилмаса?

Сайтимизнинг қисқача муносабати: аслида таълим мудири ҳокимнинг буйруғини бажаради, яъни кимнидир ишдан ҳайдаган билан мажбурий меҳнат муаммоси ҳал бўлиб қолмайди. Масалага ҳокимларнинг, вазирликнинг муносабати ўзгариши керак. Халқ таълимига ҳокимликлар камроқ аралашиб, таълим бошқармалари бевосита вазирлик билан ишласа, ўқитувчиларимиз балки бугун фақат ўз ишлари билан шуғулланаётган бўлармиди.

http://sof.uz/news/show/10455-yana-fargonalik-uqituvchilar-muammosi-ha

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чустдаги мактабда ишлаган аёллар ўқитувчи эмаслигини айтмоқда

Аввалроқ Наманган вилояти, Чуст шаҳридаги 9-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиларини мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалганди.  Туман ҳокими ўринбосари ...

Ўзбекистонда авторақамлар – порасиз бериладиган бўлди

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси муҳокамаси – regulation.uz сайтига автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг янги механизмини белгилаб берувчи ...

Ўқитувчилар пахта теримига “ҳар ҳолда” тайёр туриши ҳақида огоҳлантирилди

  Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва вилоят ҳокимларининг бу йил ўқитувчи ва шифокорлар пахта теримига чиқарилмайди, деган баёнотидан сўнг ҳам ...