“Эр-хотин машинасида кўприкдан қулаб, чўкиб кетди”

 

“Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги Пойканалнинг Зарбулоқ қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтадиган қисмида эр ва хотин “Жигули” машинаси билан бирга чўкиб ўлди. Фожиа 30 июл куни соат тахминан 16:00-17:00 атрофида бўлган. Одамларнинг айтишича, машина сувга тушиб кетгандан кейин, атрофдаги мол ҳайдаб ўтаётган болалар чиқаришга ҳаракат қилишган.

Аммо тажрибасизлик қилишганми, қутқаришнинг уддасидан чиқмаган ва машинани сув тортиб кетган. Сўнгра, тўғонга қадалиб, уларни чиқаришнинг иложи бўлмаган. Орадан 1,5 соатлардан кейин одамлар кўпайиб, чиқариб олишган.

Фожианинг асосий сабаби, кўприкнинг яроқсиз ҳолатга келиб қолганида, деб биламан. Чунки машина айнан кўприк устидан қулаган. Агар тўсиқлари бўганида, тушмас эдими… Наҳотки, бу кўприкни таъмирлашга масъул кишилар бўлмаса?! Кўприк Зарбулоқ қишлоғи “Хоса” маҳалласига қарашли”.

(Озодликдан: Воқеани Пайариқ туман ИИБ ходими тасдиқлади)

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-kuprik-oila-vafot-etdi/28652863.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мустақиллик байрамида президент олдида куйлаш учун артистлар пора беришадими?

Ўзбекистонлик баъзи артистлар аввалги Мустақиллик байрамида куйшлаш учун таниш-билишларни ишга солгани хатто баъзи бир ҳолларда пора ҳам беришган. Бу ҳақда Мустақиллик ва ...

“бизни миллат дангаса эмас, энг сабрли миллат”

Фэйсбукда айланиб, муҳокама бўлиб юрган Одилхон қорини «дангасалар» ҳақидаги гаплари хотираларимни ёдга солиб юборди. (more…)