“Ҳайхотдек савдо маркази бузилди, 1000 га яқин одам ишсиз, давлат солиқсиз қолди”


Бухоро шаҳрининг Мустақиллик кўчасидаги 2008 йилда қурилган савдо комплексининг бузиб ташлангани оқибатида 610 нафар тадбиркор ва уларнинг дўконларида ишлайдиган юзлаб сотувчилар ишсиз қолгани ҳақида тадбиркорлардан бири Зумрад Каримова OzodMikrofonга гапирди.

Зумрад Каримованинг айтишича, тадбиркорлар бу дўконларни ўз вақтида сотиб олишган, лекин шаҳар ҳокимлиги товон пули ваъда қилган бўлса-да, ҳозиргача бир сўм ҳам бермаган.

Тадбиркор, шунингдек, ҳар ойда бир миллион юз минг сўмдан солиқ пули, ер солиғи тўлаб келганини, бу даромадлар хазинасига тушмаётган давлат ҳам ҳар ойда бир неча миллион сўм зарар кўраётганини айтади.

Тадбиркор бозорнинг аввалги ва унинг бузилган ҳолати акс этган суратларни ҳам Озодликка тақдим қилди.

Бухорода бузилган савдо комплексининг аввалги ҳолати

Бухорода бузилган савдо комплексининг аввалги ҳолати

Бухорода бузилган савдо комплексининг бугунги кўриниши

Бухорода бузилган савдо комплексининг бугунги кўриниши  

https://www.ozodlik.org/a/ozodmikrofon-uzbek-tadbirkor/28653043.html

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мирзиёевнинг гаплари пастдаги “акахонлар”га ўтмаяпти

  "Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани Мустақиллик кўчасининг бўйида жойлашган 30 тача дўкон мажбурий бузилмоқда. Тадбиркорларга бир сўм товон пулини тўламоқчи ...

Шавкат мирзиёев чиқинди пулини ҳам миб ундириши кераклигини августда айтганди. 1 январдан энди шундай бўлади

Августда ўтказилган йиғилишларнинг бирида Президент Шавкат Мирзиёев чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун тўловларни аҳолидан томонидан тўланишини таъминлашни ...

Каримов даврида ҳар йили 1 миллион иш ўрни фақат қоғозда “барпо этилган”

  Фото муаллифлик ҳуқуқиBBC O'ZBEKImage captionПрезидент Мирзиёев ишсизлик Ўзбекистон учун жиддий муаммо эканини очиқ гапира бошлади. Янги эълон қилинган рақамлар ...