“Машина қўйишга жой йўқ, дом қуришга нима бор?”

 

“Кеч бўлса ҳам сизга мурожаат қилишга мажбур бўлдим. Мен оилам билан 5 киши Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Носиров 3-берк кўчасида яшовчи аёлман. Шу кўча бошида машиналар учун эски типда қурилган автотураргох бор эди. Лекин шу тураргоҳни ҳеч кимнинг розилигисиз бузиб ташлаб, қайсидир номаьлум ташкилот 24.07.17 кундан бошлаб, янги типдаги уйлар қуришни бошлади.

Кимга арз қилишимизни билмай, сизларга илтимос қилдим. Шу нотўғри ва кичкина ерга янги уй қурилмай болалар боғчаси ёки болалар майдончаси ёки автотураргоҳни янгича типда қуришса ҳам яхши бўларди. Муҳтарам президентимиз хабарлари бормикан шу бўлаётган ишлардан? Дардимизни ким эшитар экан, шундоқ ҳам бу кўчада эски типда қурилган уйлар бўлса ҳам, ҳаммаси зич жойлашган яна нима учун бу уйни қуришмоқчи? “Халқ билан мулоқот” йилида шу халқдан рухсат сўрамай, пули кўплар хоҳлаган ишни қилаверишадими? Бу ишларга туман ҳокими ва шаҳар ҳокими индамай кўз юмиб ўтиришадими? Уй қуриб яхлит пулга ўрганган ташкилотлар бошқа бўш ерлардан қуришса бўлади-ку!

Домларнинг орасидаги тор жойга дом қуришяпти. У ерга дом қурилса, умуман нафас олиб бўлмайди-ку! У ерда болалар майдончаси йўқ. Домларнинг орасидаги стоянкаларни бузиб ташлашди. Энди машина қўйишга ҳам жой йўқ”.

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-garajlar/28654946.html
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“бу маддоҳ ва ўғрилар мансабда экан адолат бўлишига ишониш қийин…”

Бугун бир танишим билан учрашиб колганимда анча гаплашиб колдик ва унинг фикрлари мени хайрон колдирди. Мен унга ҳозирги ижобий ишлар ва ислоҳотларни жадал олиб бораётгани, ...

Сенатнинг одоб комиссияси шуҳрат ғаниевга огоҳлантириш берди

Сенатнинг Регламент ва одоб комиссияси 30 сентябрда йиғилиб Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевга "қатъий" огоҳлантириш берди. Сенат раиси Танзила Нарбаева бошчилигида ўтган ...

Хиёнат (ҳикоя)

Жавлонбек  Раҳмонов одатига кўра маишат қилиб кайф сафо қилиб ўтирганида, эшикдан мўралаган ҳайдовчиси Нозимнинг  турқини кўриб ўшқирди: Нима бўлди яна? Ёшулли,  Тошкентдан   ...