“Университет қабул комиссияси шунчалик лоқайдми ёки савиясизми?”

 

“Қарши давлат университетига ҳужжат топширган эдик. ДТМ (имтиҳонга кириш варақаси – таҳр.) олиш учун борганимизда, “Қарши туманидан оласизлар”, дейишди. 30 июл куни шунча узоқ жойга бориб, Бешкент шаҳридан ДТМни олиб келдик. 1 август куни соат 6 да яна Бешкент туманига йўл олдик. Қарши ва Бешкентни боғлаб турувчи Қарши бош каналининг ёнидаги йўл ёпилган экан.

“Бешкентгача қандай етиб оламиз?”, десак, “қишлоқнинг ичидан йўл бор, айланиб ўтасизлар”, деб, милиция ходимлари қўймади. Мана шу қишлоқларнинг экин экилган далаларида кўп марталаб адашиб, 2 соатда Бешкентга етиб бордик. Аслида йўл ярим соатлик эди.

Жуда сарсон бўлиб, ўқишга киришдан ҳам кўнглимиз совиб, аранг етиб олдик. У ерга етиб борсак, яна бир ҳангомани кўринг. Жуда кўпчилик абитуриентларнинг қўлидаги ДТМда на имтиҳон бўладиган биноси, на гуруҳ рақами ёзилган.

Қарши давлат университетининг қабул комиссияси шунчалик лоқайдми ёки савиясиз? Бу абитуриентлар қаерга имтиҳонга киришини фол очтириб, билиб олишадими?”

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-dtm-imtihon/28659019.html
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“битта ариқдан сувни ҳам мол ичади, ҳам биз ичамиз” (видео)

"Моллар билан битта ариқдан сув ичамиз" (ВИДЕО) 0:00:56 0:00:00/0:00:56 ▶ Бевосита линк "Бозорлар тартибсиз. Ичкарида бўш расталар бўла туриб, кўчаларда тартибсиз ...

Тошкентда қирғизистонлик сохта ииб ходими қўлга олинди

Аввал судланган қирғизистонлик 26 ёшли киши Ўзбекистон фуқаросини 2 минг АҚШ доллари эвазига “органлар”га ишга жойлаштириб қўйишга ваъда берган. Бу ҳақда "UzNews.uz" нашри ...

“бугун газ баллонимиз портлаб кетай, деди. бир ўлимдан қолдик”

  "Самарқанд вилоят, Пастдарғом тумани Чархин қўрғонидан сизларга ёзмоқдаман. Суратда кўриб турганингиздай, газ йўқлиги учун газ баллонда овқат пиширамиз. Ёзда майли, ...