Марказий Осиёдан АҚШга бориш истагида бўлганлар ичида Ўзбекистон биринчи ўринда

Конгресс қарори билан жорий этилган “Турли миллатларга мансуб иммигрантлар виза дастури –DV” ҳар йили АҚШ Давлат Департаменти томонидан бошқарилади. Тарихан иммиграция кўрсаткичи паст давлатлардан бўлган фуқароларга лойиҳага ажратилган умумий квотанинг 7 фоиздан юқори бўлмаган миқдорда “яшил карта”лар тарқатилади. Расмий рақамларга эътибор қилсак, АҚШ ҳукумати тахминан йилига беш юз минг нафар мигрантни у ёки бу давлат дастурлари, лойиҳа ва танловлар орқали қабул қилади. Қуйидаги жадвалдан намоён бўладики, Марказий Осиё давлатларидан Америкага боришни хоҳловчилар орасида ўзбекистонликлар кўплаб топилади.

Нега Ўзбекистон фуқаролари қўшни мамлакат аҳолисидан яққол ажралиб турибди? Масаланинг бир томони Марказий Осиёдаги демографик кўрсаткичларга боғлиқ, яъни икки дарё оралиғида бу ҳудуднинг энг кўп аҳолиси истиқомат этади. (2016 йилги маълумотлар: Ўзбекистон – 31,807,000; Туркманистон – 5,663,000; Қирғизистон – 6,019,500; Тожикистон – 8,735,000; Қозоғистон – 17,800,000) Мантиқан ўйлаб қаралса ҳам иштирокчиларнинг Ўзбекистондан кўпроқ бўлиши табиий ҳолат.

Эътиборни тортадиган яна бир муҳим омил шуки, лотереяда иштирок этиш талаблари минимал даражада бўлиб, амалда иш тажрибаси ёки олий таълим муассасада ўқиганлик ҳужжатларини талаб қилмайди. Демак, бу бандлар ҳам иштирокчилар сони нега кўп эканлигини изоҳлаб бериши мумкин.

Шу билан бирга Kun.uz ушбу масала бўйича суриштирувлар ўтказиб, сўнгги уч йил ичида ташкил қилинган дастур ғолиблари орасида Самарқанд вилояти фуқаролари кўпчиликни ташкил этганига эътибор қаратди. Мухбиримизга маълумотлар берган суҳбатдош дастур иштирокчиларининг айрим фирибгарликлари ҳақида ҳам сўзлаб берди.

“Аслида ҳар бир хоҳловчи аризани инглиз тилида тўлдириб, интернет орқали маълумотларни шахсан юклаши керак. Афсуски, тил билмаслик ва шу каби жузъий камчиликлар айримларнинг консультант-фирмалар таклиф этаётган хизматга мурожаат этишига сабаб бўлади. Маълум пул эвазига ариза тўлдирилади, маълумотлар интернетга юкланади. Биринчи муаммонинг калити эса хизмат учун тузилган шартномада: агар аризачи дастур натижасига кўра ғолиб топилса, фирма кўрсатган хизмати учун ЭКИҲ юз бараварида ҳақ олиши майда ёзувлар билан кўрсатиб ўтилган”, – дейди у.

“Иккинчи фирибгарлик эса қонунбузарлик йўли билан “яшил картага” эришиш, яъни аризачи исм-шарифидаги айрим ҳарфлар кетма-кетлигини ўзгартириб, кўпроқ аризаларни тўлдиради. Агар ғолиб бўлса, паспортдаги битта ҳарфни ўзгартириб олиш ёхуд уни “йўқотиб” қайтадан янги шариф билан “туғилиш” мумкин”, – деб фикр билдиради суҳбатдош.

Очиғини айтганда фирибгарликларнинг йўли кўп экан, АҚШ Давлат Департаменти “биттадан ортиқ киритилган аризаларни аниқлаш учун мураккаб технологиялардан фойдаланади”, деган огоҳлантиришига қарамай, ҳамюртларимиз янги усулларни ўйлаб топишади.

http://kun.uz/news/2017/08/06/markazij-osiedan-aksga-boris-istagida-bulganlar-icida-uzbekiston-birinci-urinda

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Санкт-петербургда тожикистонлик «халқ генерал»и саид ғози йўқолиб қолди

dav 90-йиллардла машҳур бўлган руҳоний Саид Қиёмиддин Ғозининг қариндошлари у Истанбулдан Санкт-Петербургга қайтиб келиши билан йўқолиб қолганини айтишмоқда. Саид Қиёмиддин ...

Тожик аёлларининг 10 фоизи эридан қўрқмаслигини маълум қилишди

Тожикистонлик аёлларнинг 90 фоизи эрининг қаҳридан қўрқади. Тожикистон Статистика агентлиги ўтказган ижтимоий сўров хулосаси мана шундай бўлди, дея ёзмоқда “Соф.уз” сайти. ...

Фориш туманида чўпонни уриб, 215 бош қўйни ҳайдаб кетган жиноятчилар ушланди

ИИВнинг маълумотига кўра, Шу йил 15 ноябрь куни Жиззах вилоятининг Фориш туманида фуқаро М.А. ИИБга мурожаат қилиб, жорий йилнинг 14 ноябрь куни 3 нафар номаълум шахс уни ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400