OzodMikrofon: “Биз, камбағаллар уйига президентни нега олиб келишмайди?

  • Садриддин Ашур/Озодлик

Андижонлик Зумрадхон Исмоилхўжаеванинг айтишича, унинг уйи ёниб кетганига 5 йил бўлди.

Андижонлик Зумрадхон Исмоилхўжаеванинг айтишича, унинг уйи ёниб кетганига 5 йил бўлди.

Зумрадхоннинг сўзларига кўра, у маҳаллада кам таъминланган оилалар рўйхатида туради, катта ўғли ногирон, икки фарзанди мактабда ўқийди, ночорликдан ёнган уйини тиклаб олишга қурби етмаяпти.

Андижонлик Зумрадхон Исмоилхўжаеванинг беш йил бурун ёниб кетган уйи

Андижонлик Зумрадхон Исмоилхўжаеванинг беш йил бурун ёниб кетган уйи

​Шаҳар ҳокимлигига, президент порталига бир неча бор ёрдам сўраб мурожаат қилган Зумрадхон, унинг бу аҳволидан барча раҳбарлар яхши хабардор эканлигини, лекин ҳеч ким мадад қўлини чўзмаётганини айтади :

“Андижонга президент келибди, деб эшитдим. Уни фақат ўзига тўқ одамларнинг уйларига олиб боришади, лекин ҳеч ким президентни мени ва мен каби бечораларнинг уйига олиб келмайди. Агар бошимда эрим бўлганида эди, мен бу ҳокимларга сарғайиб юрмас эдим. Ҳунармандчилик қилиб оиламни зўрға боқяпман, уйимни тиклаб олишга эса беш йилдан буён орттиролмаяпман. Ҳокимнинг эса ваъда бергани берган, лекин амалий ёрдамнинг ўзи йўқ”, дейди Зумрадхон Исмоилхўжаева.

—————————————————————————————-

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

https://www.ozodlik.org/a/ozodmikrofon-uzbek-onaxon/28669796.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ариқдаги олтовлон: воқеа оққўрғон туманида бўлган, воқеа жойида ўзбекистон бош вазири ўринбосари зоир мирзаев бўлгани айтилмоқда

27 октябрь куни ижтимоий тармоқларни портлатган ариқдаги олтовлон сурати, «Кун.уз»нинг хабар беришича Тошкент вилояти Оққўрғон тумани, «Абдуносир Ғулом» фермер хўжалиги ...

Самарқандда бир оиланинг 5 нафар аъзоси ўлдирилиб, уларнинг жасади машина ичига ташлаб кетилди

Самарқанд вилояти Иштихон тумани Чимқўрғон маҳалласида яшовчи оиланинг 5 нафар аъзоси — эр-хотин, икки ўғил ва бир қизни ваҳшийларча ўлдириб, Қўшработ тумани Боқи қишлоғида ...

Жамолиддин муҳаммаджон:юртимни тарк этишни таклиф қилишди

Мени ички ишлар бўлимига олиб борган кунлари, суҳбат асносида нега соқол масаласи кўтарилса фақат Сурия ё Афғонистонни мисол келтирасизлар? Нега Сингапур, Малайзия, Бирлашган ...