“Тиббиёт соҳасида ишловчи аёлларга ҳам декрет пули берилсин!”

 


Икки нафар болани ёлғиз ўзи катта қилаётган 37 яшар Нодира Ёқубова 10 йил давомида Тошкентдаги тиббий муассасалардан бирида ишлаган.

Нодира тиббиёт соҳасида ишлаб, туғиш ва ҳомиладорлик таътилига чиққан аёлларга ҳам нафақа берилишини сўраб, президент порталига 5 марта мурожаат қилганини айтади:

– Янги қонун чиқаришсин. Олдин уйда ўтирган оналарга пул тўланганку. Ҳозир тиббиёт соҳасидагиларга пул тўлаямаяпти давлат. Маълумотим олий. 630 минг сўмга ишлаб келдим шу пайтгача. 10 йиллик стажим бор. Масалан бошқа соҳаларда ишлайдиган қариндошларим декретда ўтирибди. Уларга давлат тўлаяпти, 300 минг сўмдан олиб ўтиришибди. Тиббиёт соҳасида пул бўлмагани учун олиб ташлаган декрет пулини. Бошқа ташкилотларда декрет пули қолган, бизнинг соҳадан эса олиб ташлаган. Бошида фақат 3-4 ойлик беради холос. Кейин икки йил давомида тўлов қилинмайди. Президентимиз эски қонунни тиклаб берсин. Олдин ким туғса, оналар пул олганку, – дейди Нодира Ёқубова.

Нодира билан суҳбатни қуйида тўлиқ тинглашингиз мумкин:

Муҳим эслатма: Президент Мирзиёев порталига йўлламоқчи бўлган шикоятингиз нусхасини Озодликка ҳам йўллашни унитманг! Аризангиз тақдирини биргаликда кузатамиз!

 

https://www.ozodlik.org/a/portal-shavkat-mirziyoyev-shikoyat-dekret-ona-bolapuli/28675854.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Самарқандда бир йилда ҳокимлар чиқарган қарорларнинг 60 таси бекор қилинган

Самарқандда ўтган йил давомида ҳокимлар чиқарган қарорларнинг 60 таси бекор қилинган. Бу ҳақда вилоят ҳокимияти ва адлия бошқармаси томонидан ўтказилган семинарда айтилди, ...

Бугунги хабарларда: - Санкт-Петербургда йўловчи ўзбекистонлик ҳайдовчини калтаклаб ўлдирди - Жалолобод вилоятидаги кафелардан биридаги портлашдан жабрланган Ўзбекистонликлар ...

Таклифномадан қуруқ қолганимдан ачинмайман

Бугун уйимизга сайлов участкасидан таклифнома олиб кириб берди. Битта таклифнома. Турмуш ӯртоғимнинг номига ёзилган. Холбуки, уйимизда иккита сайловчи бор. Турмуш ӯртоғимдан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400