Telegram асосчиси Путинга қарши #PutinShirtlessChallenge

Instagram post of Pavel Durov toplessФото муаллифлик ҳуқуқиPAVEL DUROV / INSTAGRAM
Image captionTelegram асосчиси Павел Дуров россияликларга чақириқ билан чиқди

Президент Путиннинг ярим яланғоч фотосурати Telegram асосчиси Павел Дуровга ғоя берди.

У россияликларни ўзларининг кийимсиз фотосуратларини социал тармоқларда эълон этишга чақирди.

Russian President Vladimir Putin relaxes after fishing during the hunting and fishing trip which took place on August 1-3 in the republic of Tyva in southern SiberiaФото муаллифлик ҳуқуқиREUTERS
Image captionПрезидент Путин август бошида Сибир жанубидаги Тувада дам олаётгани фотосурати эълон қилинди

Павел Дуров Инстаграмда #PutinShirtlessChallenge акциясини бошлади. Шарт қилиб фотосуратни фотошопда ўзгартириш тақиқланди. Павел Дуровнинг ушбу эълони бир кунда 47000 дан зиёд одамга маъқул келди.

Бу жаноб Путинга илк бор “қарши чиқиш” бўлиши мумкин, бироқ Россия президенти бундан олдин ҳам ярим яланғоч ҳолда кўриниш берган эди.

Vladimir Putin riding a horse during a vacation outside the town of Kyzyl in Southern SiberiaФото муаллифлик ҳуқуқиAFP/GETTY
Image captionПрезидент Путиннинг расмий фотосуратчилари унинг 2009 йилдаги ҳордиқдаги фотосуратини эълон қилган эдилар.

Павел Дуровнинг қадди-қомати кўпчиликка маъқул бўлди. Бу ҳақда бир неча мақтовлар ҳам битилди.

Дуров акциясига россиялик сиёсатчи Дмитрий Гудков ҳам қўшилди.

Ўз фотосуратини эълон қилиш чақириғига кўплаб россияликлар жавоб қайтардилар. Улар орасида Николай Соколов ва Константин Протскийлар ҳам бор эди:

Nikolay Sokolov on holidayФото муаллифлик ҳуқуқиNIKOLAY SOKOLOV
Image captionНиколай Соколовнинг Инстаграмдаги фотоси
Konstantin Protsky posing in the Altai MountainsФото муаллифлик ҳуқуқиKOSTYA PRO
Image captionКонстантин Протский ўзининг Олтой тоғи тепасидаги фотосуратини эълон қилди

Ва Анастася ҳам бу тадбирдан четда қолмаслигини намойиш этди.

Anastasia poses in a bikiniФото муаллифлик ҳуқуқиANASTASIA
Image captionAnastasia accepted the #PutinShirtlessChallenge

Президент Путиннинг август бошидаги ҳордиғи Россия телеканалларида намойиш этилганидан кейин айрм Твиттер фойдаланувчилари “жаноб Президент тўртинчи муддат президентга тайёргарликни бошладими” деган мазмундаги саволларни қўя бошладилар.

Яна биров фақат печка устида ётадиган Емелянинг орзуларни рўёбга чиқарадиган чўртан балиқ ҳузурига боргани эртагини эслади.

Ёки бу суратлар Кремлнинг АҚШга муждаси эдими?

President Putin and defence minister defence minister Sergei Shoigu - both toplessФото муаллифлик ҳуқуқиREUTERS
Image captionБалиқ ови зўр бўлаяпти: Президент Путин ва Мудофаа вазири Сергей Шойгу

Айримлар ўз мушугининг яланғоч расмини ҳам эълон қилди:

Marcus Loki's 'shirtless' catФото муаллифлик ҳуқуқиMARCUS LOKI
Image captionMarcus Loki ўз мушугининг яри яланғоч суратини Instagramда босди

Социал медиадаги чиқишлар BBC UGC ва Social News жамоаси, BBC Monitoring ходимлари Ярослава Кирюхина ва Ксения Идрисовалар томонидан тўпланган.

http://www.bbc.com/uzbek/world-40951870

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сардор комилов «ўтакетган “хайпожёр”лигини кўрсатиб қўйди

Ўзбекларда бир яхши гап бор: чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин. Туркларда ундан ҳам яхши бир гап бор: бўри товуқ овласа, тулкиларга масхара бўлади. “Сайёд”ни шоу-бизнесни яхши ...

Руминияда уч кундан бери норозилик намойишлари тўхтамаяпти

Бухарест. 2018, 12 август. Руминияда уч кундан ҳукумат истеъфосини талаб қилаётган кўп минг кишилик норозилик намойишлари давом этмоқда. Пойтахт Бухарестда 12 август куни ...

Ўзбекистонда 10 нафар ҳоким пахта терими сабабли ишини йўқотиши мумкин

2018 йилги пахта терими мавсумида сусткашликка йўл қўйгани, пахта теримига етарли миқдорда теримчилар жалб эта олмагани учун республика бўйлаб 10та туман ва шаҳар ҳокимлари ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400