Каримов даврида ҳар йили 1 миллион иш ўрни фақат қоғозда “барпо этилган”

 

Ўзбекистондаги ишсизларФото муаллифлик ҳуқуқиBBC O’ZBEK
Image captionПрезидент Мирзиёев ишсизлик Ўзбекистон учун жиддий муаммо эканини очиқ гапира бошлади.

Янги эълон қилинган рақамлар Ўзбекистонда ҳар йили 1 миллион иш ўрни фақат қоғозда “барпо этилган”ини яна бир бор кўрсатган.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда бошлаган ислоҳотлар “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” деб номланди ва 15 август куни, айтиш мумкинки, ушбу стратегияни ҳаётга татбиқ этишнинг дастлабки сарҳисоби қилинди.

Ўзбекистон: 12 миллион янги иш ўрни

Ўзбекистон: 1 миллион иш ўрни ва миллион ишсизлар

Тошкентдан мактублар: ‘Ишсизлик ёмон экан…’

Президент Мирзиёевнинг 15 августдаги фармойишида айтилишича, 2017 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда 84300 иш ўрни ташкил қилинган.

Шуни таъкидлаш керакки, шунча иш ўрни мамлакат раҳбариятининг ўзбекистонликларни мамлакатнинг ўзида иш билан таъминлашга фаол ҳаракат қилаётгани, маҳаллий ҳокимликлар, бошқа бошқарув тизимини янги иш ўринлари барпо этишга мунтазам чақириб, рағбатлантириб келаётгани манзарасида кузатилмоқда.

Бундан олдинги 12 йил мобайнида Ўзбекистонда ҳар йили 1 миллион иш ўрни яратилгании ҳақида ҳисобот бериб келинди.

Бу рақамлар фақат қоғозда бўлиб келганини тан олган Президент Мирзиёев йилига 300 минг ишчи ўрни яратиш мақсадида эканини айтди.

Агар Ўзбекистон Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” деб номланган фармойишга таяниладиган бўлса, йилнинг биринчи ярмида Президент Шавкат Мирзиёев истаган 300 мингнинг атиги тўртдан бир қисмича иш ўрни барпо этилган.

Энг кўп ўзбекистонлик мигрант РоссиядаФото муаллифлик ҳуқуқиBBC O’ZBEK
Image captionЭнг кўп ўзбекистонлик мигрант Россияда

Ва иш ўрни яратиш мақсадидаги ҳаракатлар шу зайл давом этадиган бўлса, йил охиригача 300 мингнинг ярми – 150 мингдан кўп инсон ишли бўлади.

Ҳукумат демографик босим остида қолгани рост ва ҳар икки йилда 1 миллион ёш инсон мустақил ҳаётга қадам қўймоқда.

Яқинда Ўзбекистон аҳолисининг сони 32 миллион 300 мингдан ошди.

Ҳар қанча иқтисод кучли бўлса-да, бир давлат ўз фуқароларининг ҳаммасини ҳам ўз мамлакатида иш билан таъминлай олмаслиги табиий ва Ўзбекистон ҳукумати Россия, Жанубий Корея, Уммон каби мамлакатлар билан меҳнат миграциясини янада ривожлантиришга ҳаракат қилмоқда.

Яқинда ҳар йили Польшага 2,5 минг ўзбекистонликни ишга юбориш битими кучга киргани хабар қилинди.

551 Ўзбекистон фуқароси Жанубий Кореяга юборилгани маълум бўлди.

Июль ойи охирида Россияга ишлаш учун кетаётган ўзбекистонликлар билан Бандлик вазири учрашди.

Россиянинг Новсибирск вилояти расмийларига кўра, 2016 йили 20 минг, 2017 йилнинг августигача 12 минг Ўзбекистон фуқароси ишлаш учун рухсатни қўлга киритганлар.

Россия ўзбекистонлик мигрантлар энг кўп меҳнат қилаётган мамлакат бўлиб қолмоқда.

Тахминий ҳисоб-китобларга қараганда, 3 миллион киши хорижда ишлаб оиласига пул юбормоқда.

Россиядаги ўзбекистонликлар сони 1 миллион 700 минг атрофида деб кўрилади.

Сўнгги расмий рақамлар Ўзбекистоннинг ўзида кўпроқ иш ўринларини барпо этиш, хорижда ишлаётган ўзбекистонликларнинг ишлаш ва яшаш ҳуқуқларини муҳофаза қилишни кучайтириш зарурлигини кўрсатмоқда.

http://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-40951865

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда қувват берувчи ичимликларни вояга етмаганларга сотишни тақиқлашмоқчи

Ўзбекистонда қувват берувчи ичимликларни ўн саккиз ёшга етмаган шахсларга сотишини чеклаш режалаштирилмоқда. Парламент Қонунчилик палатасининг депутатлари тегишли қонун ...

Жаҳонга машҳур яна бир ўзбек миллиардери

Жаҳонга машҳур бизнесмен ҳамюртларимиздан – Алишер Усмонов, Искандар Маҳмудов, Фаттоҳ Шодиев ҳақида кўпроқ биламиз. Улар билан сайтимиз саҳифаларида танишгансиз. Бугун эса ...

Вояга етмаганларнинг меҳнат қилиш тартиби қандай?

Меҳнат қонунчилигига кўра, ишга қабул қилишга 16 ёшдан бошлаб йўл қўйилади. 15 ёшга тўлмаган шахслар эса ота-онасининг розилиги билан ишга қабул қилиниши мумкин. Иллюстратив ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400