Венесуэлада очарчилик: одамлар ҳайвонот боғидаги ҳайвонларни ўғирлаб емоқда

Венесуэлада бир неча ойдан бери давом этаётган нотинчликлар туфайли аҳоли ўртасида озиқ-овқат маҳсулотларининг мунтазам етишмовчилиги кузатилмоқда, дея хабар бермоқда Guardian​ нашри.

Ҳукуматга қарши давом этаётган норозилик намойишлари ва иш ташлашлар инқироз ҳолатидаги мамлакат иқтисодиётини бутунлай издан чиқариб, аҳолини истеъмол товарлари билан таъминлаш ишлари тўхтаб қолган. Венесуэла полицияси Сулия штатида жойлашган миллий қўриқхонадан бир жуфт ёқали пекарсимонлар (Жанубий Америкада яшовчи ёввойи чўчқага ўхшаш ҳайвон) ўғирлаб кетилганини маълум қилган.

Ҳайвонлар ўтган ҳафта охирида Колумбия чегараси яқинида жойлашган Маракайбо шаҳри ҳайвонот боғида сақланар эди. Сулия штат полицияси вакили Луис Моралеснинг айтишича, ёввойи ҳайвонлар истеъмол мақсадида олиб кетилгани тахмин қилинмоқда.

Ҳайвонот боғи раҳбари Леонардо Нунеснинг маълум қилишича, охирги ҳафталар давомида 10 та ҳайвон ўғирлаб кетилган. Аммо боғ раҳбари ўғрилар ҳайвонларни ейиш учун олишганига оид хабарни рад этган. Унинг айтишича, ўғрилар ҳайвонларни сотишни мақсад қилишган.

Инқирозга юз тутган Венесуэлада озиқ-овқат маҳсулотлари етишмовчилиги одатий тус олган. Мамлакатда апрел ойидан бери давом этаётган нотинчлик ва иқтисодий инқироз туфайли миллионлаб одамлар қаердан бўлмасин овқат топиш учун яшаяпти. Очарчилик нафақат одамлар, балки ҳайвонот оламига ҳам таъсирини ўтказган. Ўтган йили Каракасдаги ҳайвонот боғида 50 га яқин ҳайвон очликдан ўлгани қайд этилган.

http://sof.uz/news/show/10881-venesuelada-ocharchilik-odamlar-hayvonot

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туянинг думи қачон ерга тегади?

Яқинда уйимиз ёнидаги мактабда бир мажлис бўлди. Мен ҳам бордим. Мажлис ташкилотчилари туман бандлик бўлими экан. Тошкентдан келган йигит банклардан кредит олишда ёрдам ...

Бобомурод абдуллаев суд-экспертиза хулосасидан норози

Судланаётган журналист Бобомурод Абдуллаев 15 март куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида 2017 йилнинг 27 сентябрида МХХ томонидан ҳибсга олинган журналист Бобомурод ...

Жамшид каримов: ислом каримовнинг бир опаси, беш акаси ва бир укаси бўлган

Ислом Каримовнинг жияни Жамшид Каримов билан суҳбат (1-қисм)  Аввал хабар қилганимиздек, ўтган ҳафта, 29 октябрь куни Ўзбекистонга 27 йил раҳбарлик қилган марҳум президент ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400