“На врач бор, на “Тез ёрдам” бор, на дорилар берилади”

 


“Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2017 йил 5 январь куни соғлиқни сақлаш соҳасининг бир гурух етакчи мутахассислари билан учрашди. Президент мамлакатда соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, тиббиёт ходимлари меҳнатини рағбатлантириш, даволашнниг замонавий технология ва усулларини кенг жорий этишга эътибор қаратишни қайд этиб ўтди. Қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятига оид қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Бугуни кунда ҚВПлар бирламчи тибий кўрикни ўтказиш учун лаборатория таҳлил воситалари, қатор диагностика аппаратлари билан жиҳозлангани аҳоли учун қулайлик яратмоқда. Лекин баъзи худудларда оддий қон топшириш учун ҳам туман марказига боришга тўғри келади. Шунингдек, ўша йиғилишда ҚВПлар туну кун ишламоғи зарурлиги, бунинг учун пункт ёнидан шу жойда ишлайдиган врачга уй қуриб бериш лозимлиги қайд этиб ўтилди.

Лекин, шунга қарамай, бир пайтлар ходимлар сони 21 нафар бўлган Зомин туманидаги Оқар ҚВП си бугуни кунда 0,5 ставка билан маош оладиган 10 нафар патронаж хамшира билан ишлайдиган оддий амбулаторияга айланиб қолди. Аҳоли сони 5915 нафарни ташкил этадиган, хонадонлар сони 803тага етган, туғиш ёшидаги аёллар сони 1268 киши, хомиладор аёллар сони 91 нафар бўлган Оқар қишлоғида ҚВП йўқ.

0-1 ёшдаги болалар сони-150 нафарни, 0-6 ёшдаги болалар сони 799 нафарни, 0-14 ёшдаги болалар сони 1370 нафарни ташкил этади.

Қишлоғимизда хар ойда режа бўйича 95 нафар бола эмланади. Эмлашда муаммолар кўп. Аҳолига нисбатан штатлар қисқариб кетди. Доя, эмлаш, муолажа, лабаротория йўқ бўлиб кетди.Штатлар кескин қисқартирилди. Ҳатто неча йиллаб шу сохада ишлаб пенсияга (ёшга доир) чиқиш арафасида турган ходималаримиз энг кам ойлик маошда ишлашга мажбур бўлиб қолишди.

Бизнинг худудlа 3та қишлоқ ва 1 та хўжалик бор. Қишлоғимиз билан бошқа ҚВП оралиғи 5 км. Ҳудудимизда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш қониқарли эмас. Даштобод касалхонаси белгиланган радиусда эмас. Беморларнинг ўз вақтида етиб бориши қийин. Йўлларимиз таъмирланмаган. Транспорт воситалари қатнови паст. Аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш тўхтатилди. Врач йўқ. Тез ёрдам машинаси йўқ. 24 соатлик навбатчилик ташкиллаштирилмаган. 2017 йил ҳисобига биринчи тез тиббий ёрдам дорилари умуман берилмади. Патронаж сумкалари йўқ. Собиқ ҚВП биноси тиббий жиҳозларга муҳтож. Бу ердаги қўшимча бинода оила яшамоқда. Тандир? товуқхона қурилган.

Шундай экан, Зомин тумани Оқар қишлоғида замонавий ҚВП ташкил қилиниб,узоқдаги, бориш қийин бўлган ва чўлдаги патронаж тиббиёт ҳамшираларининг узлуксиз иш стажи давомийлиги учун шарт-шароит яратиб бериш зарур, деб таклиф берамиз. Патронаж тиббиёт хамширалари фаолияти сифатини яхшилаш, профилактика эмлашлари, флюрографик текширишлар билан қамраб олиш, касалликка чалинишни пасайтириш, болалар ва оналар ўлими олдини олиш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Худудий соғлиқни сақлаш муассасаларининг ташкилий тузилмасини ва фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда ҚВП (қишлоқ аҳолисига врачнинг дастлабки тиббий-санитария ёрдам кўрсатишга мўлжалланган даволаш-профилактика муассасаси) фаолиятини ташкил этиш ва молиялаш тартиби кўрсатилган.

ҚВП қишлоқ жойларда аҳолининг жойлашиш тизими, ахоли пунктлари сони ва йироқда жойлашганлиги, хизмат кўрсатиш доираси, йўл таромғи ривожланганлиги, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқаришнинг барча турлари хусусияти ҳисобга олинган ҳолда ташкил этилади.

Хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонига қараб 1500 кишидан 6000 кишигача бўлган қишлоқда тўртинча типда бўлиши мумкин.ҚВП врачларининг штатдаги сони ҚВП типига ва хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонига қараб белгиланади. Бизнинг амбулатория электр, иситиш, сув таъминоти, канализация,ва телефон алоқаси билан тўлиқ таъминланмаган.

Уни ҚВПга айлантириш эҳтиёжи жуда катта. Бизнинг мақсадимиз қишлоқ аҳолисига бутун оила даражасида энг кўп учрайдиган касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш бўйича тиббий хизматлар кўрсатиш, ўз вақтида тиббий маслаҳат бериш, кам учрайдиган касалликлар, ёҳуд касаллик кечишинингоғир ва типик бўлмаган вариантлари ҳолатида мижозларни кўрсаткичлари бўйича шифохонага ётқизиш учун йўлланма бериш, керак бўлса кундузги стационар ташкил этиш, комплекс санитария-эпидемияга қарши чора-тадбирларни(профилактик эмлаш) ўтказиш, ёлғиз, кекса, ногирон, сурункали касалликларга чалинган беморлар патронажини ташкил этиш, оммавий дала ишлари даврида касалхонадан ташқари ёрдамни қишлоқ хўжалиги ходимларига яқинлаштиришшунингдек диагностикава даволаш стандартларига мувофиқ хизмат кўрсатишдан иборатдир”.

​———————————————————————-

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-vrachlik-punkti/28684079.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ваъдаларга ишониб келган тадбиркор нега ўзбекистондан қочди?

Ички ишлар органларининг ваъдасига ишониб Туркиядан Навоийга қайтган тадбиркор Уйғун Саидов яна Ўзбекистонни ташлаб чиқишга мажбур бўлди. Унинг айтишича, Навоий вилоятига ...

Бош прокуратуранинг ёлғон ахбороти

(Прокуратуранинг ёлғон гапи) Фуқаро Р.Ходжаевнинг Интернет тармоқларида тарқалган видеомурожаати юзасидан қуйидаги Прокуратуранинг тўқима ахборотлари маълум қилинади. ...

Ўқитувчиларми ёки қуллар?

  "Суратрларда кўрганингиздай, Бухоро мактабларининг ўқитувчилари кўчаларни тозаламоқда. Бу қуллик эмасми? Бу суратлар Технологиялар институтининг олдида олинган. Деярли ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400