“АДОЛАТСИЗ АЙБЛОВДАН НОРОЗИМАН!”

“АДОЛАТСИЗ АЙБЛОВДАН НОРОЗИМАН!”

1992 йил 2 июлда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги қонуннинг 1-моддасида Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида ўз фуқароларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя килади” дейилган. Лекин ушбу моддани айрим давлат идораларидаги ваколатли ходимлар писанд қилавермайди. Бунга Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри, 3-мавзе, 8-уй 44-хонадонда яшовчи, 1997 йилда туғилган Дилафруз Абдуллаева (телефон рақами: тел:+99890241-42-97) билан рўй берган ҳолат мисол бўла олади.

— 2016 йилнинг 1 декабридан бошлаб Гулистон шаҳрида жойлашган “Хумоюн Азизбек Ҳамкор” хусусий корхонасида оператор бўлиб ишлаб келмоқдаман, – дейилади Д. Абдуллаеванинг бизга йўллаган хатида. — 2008  йилдан буён фаолият юритиб келаётган “Хумоюн Азизбек Ҳамкор” хусусий корхонаси мижозларга мобиль алоқасига доир хизматлар кўрсатади. Корхонамиз аҳолига бундай турдаги хизматлар кўрсатиш учун Beelinе, Usell, UMS ва Paynet компаниялари билан шартнома тузган. Корхонамиз компания томонидан бериладиган мукофот пулидан 33% солиқ тўлашади. Корхонада ҳозирги кунда 4 нафар ишчи ишлайди. Йиллик даромадимиздан 28.869.940 сўми давлат бюдежтига ўтказилмоқда.

2016 йил 24 ноябрда Гулистон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси ходимлари Н.Умаров ва Ш.Ўрунбоевлар томонидан 2016 йил 24 ноябрдаги 251-хс буйруққа асосан қисқа муддатли текширув ўтказилди. Текширув ўтказилишдан 2-3 дақиқа олдин Феруза Қултоева деган исм-шарифли мижозимиз Paynet орқали уяли телефонига пластик карточкасида 5000 сўм тўлаш мақсадида идорамизга кирди. Оператор Воҳид Шерматов мижозга интернет хизматида муаммолар мавжудлиги туфайли Paynet ишламаётганини билдирди. Шу пайт мазкур мижознинг орқасидан солиқ идораси ходимлари кириб келиб, терминалдан ўтказиб савдо қилмаётганимизнинг боисини сўрашди. Уларга биз томондан бунинг сабаби батафсил тушунтириб берилишига қарамай ДСИ ходимлари раҳбаримизни чақиртириб, унга энг кам иш ҳақининг 30 баробарида жарима тўлашини айтди. Аммо раҳбаримиз ва биз ишчилар ДСИ ходимларининг нотўғри иш тутаётганликларини билдирдик. Шундан кейин бизга 2016 йил 5 декабрь куни Гулистон шаҳар ДСИ бошлиғи ўринбосари К.Сулаймонов имзо қўйган қарор нусхаси берилди. Қабул қилинган мазкур қарорга кўра “Хумоюн Азизбек Ҳамкор” хусусий корхонамиз Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 119-моддаси 3-қисми, 114-моддаси 3-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этганликда айбдор деб топилди ва энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баробари, яъни 14 977 500 сўм миқдорида молиявий жаримага тортилди. Агар “Хумоюн Азизбек Ҳамкор” корхонаси ушбу суммани тўлайдиган бўлса, корхонамизнинг ўз фаолиятини тўхтатишига тўғри келади, бунинг натижасида раҳбаримиз ва 4 киши ишсиз қолиши мумкин…

2017 йил 5 июль куни юқоридагидай воқеа яна такрорланди. Шу куни идорамизга соат 10:30 ларда фуқаро кийимида икки нафар киши кириб келди. Улар мендан сим карта сўрашди. Менинг вазифам аҳолига мобиль алоқа тарқатишдан иборат. Бунинг учун абонент ўзининг шахсий паспортини тақдим қилади ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида сим карта берилади. Мижознинг паспортидан нусха олиниб, шартноманинг керакли графасига имзо чектирилади. Сим карта олиш истагида бўлган кишида паспорт йўқлигини билганимдан кейин зудлик билан рад жавобини бердим. Шундан кейин унинг шериги ўзининг номига сим карта олишга қарор қилди ва менга паспортини тақдим этди. Паспортдаги расм мижозга ўхшаш бўлгани учун  шартномани расмийлаштиришга ўтдик. Мижоз ўзи танлаган телефон рақамини олди ва бунинг учун 2000 сўм тўлади. Орадан 5-10 дақиқа ўтиб идорамизга солиқ ходимлари кириб келишди. Улар ўзларини таништириб ўзим ҳақимда маълумот сўрашди, савол-жавоб ўтказишди. Ўтказилган суҳбатдан кейин бу галги ишлари ҳам одатий, уюштирилган спектакль эканини билдим. Улар менга “нима учун бегона шахснинг паспортини диққатли текширмасдан унга сим карта расмийлаштириб бердинг” дея савол беришди. Мен табиийки, бундай кор-ҳол бўлмаганини билдирдим. Шу пайт бундан бир неча дақиқа олдин сим карта олган киши қайтиб кириб келди. Билдимки, ҳақиқатанан ҳам мен бегона кишининг паспортига сим карта берибман. Аммо паспортдаги расм билан сим карта олган киши бир-бирига жуда ўхшаш эди. Шундан кейин бошлиғим Ф.Н. Ҳакимовни чақирдик. Унга солиқ ходимлари вазиятни тушунтиришди. Бошлиғим менинг иштирокимда текширишни давом эттириш мумкинлигини айтди. Солиқ инспекцияси ходимлари мендан ҳолат бўйича тушунтириш хати олишди. Лекин улар бизга текшириш учун юборилган буйруқ ва тузилган далолатномадан нусха беришмади. Шу воқеадан олти кун ўтиб, 2017 йил 11 июль куни мени Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасига чақиришди. Бордим. Мени сўроқ қилишди. Жавоб бердим. Тушунтириш хати ёздиришди. Улар менга сим карта берилган паспорт сохта эканини айтишди. Мен  фуқаролар паспортига тегишли аниқ маълумотларни текшириш ваколатига эга эмаслигимни ҳамда паспортнинг ҳақиқий ёки сохта эканини текширадиган терминал ускуналар билан таъминланмаганимни айтдим.

Фуқаролик паспорти давлат мулки ҳисобланади. Ундан ғаразли мақсадда фойдаланишга ёки гаровга қўйишга йўл қўйилмайди. Ҳукуматнинг “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўгрисида”ги фармони эълон қилингани бу борадаги муҳим қадам бўлди. Айтиш жоизки, миллий паспорт тизимини янада такомиллаштириш мақсадида ички ишлар идоралари зиммасига бир қатор вазифалар юклатилган. Мен бу ерда қонун мен томонидан эмас, балки Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар ДСИ ходимлари томонидан бузилган деб айта оламан. Нега улар ўзга фуқаронинг сохта паспортини ўзлари билан олиб юриб, унга менинг гувоҳлигимда имзо чекади? Улар бу иш қонунга хилоф эканини билишмайдими? Қолверса, қалбаки паспорт кимга тегишли, қаерда рўйхатдан ўтган, бундай паспорт ким томонидан берилган, ўша паспортнинг  қалбакилиги аниқлангандан кейин нега зудлик билан у йўқ қилинмади? Шулардан келиб чиққан ҳолда 2017 йил 5 июль кунги тадбирни қайта  текширувдан ўтказиш лозим деб ҳисоблайман. Мен ушбу масалага ҳуқуқий баҳо берилишида, менга қўйилаётган айблар бекор қилинишида ҳамда айбсиз эканимни исботлашларингизда амалий ёрдам беришларингизни сўрайман.

Мана, оддий фуқаронинг нола-ю изтироблари. Мамлакатимиздаги юқори органларнинг хийла-ю найранглари. Юртимизда фаолият юритаётган тадбиркорларнинг бошига ёғилаётган кўргуликлар. Улар кимга мурожаат қилсин? Мамлакатимизда бундай инсонларни қонуний ҳимоя қила оладиган органлар борми?  

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳайдовчининг маст ҳолатда эканлиги қоидабузарлик юз берган жойнинг ўзида аниқланади

Низомга кўра,  ҳайдовчиларнинг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш қоидабузарлик юз берган жойнинг ўзида амалга оширилади. Текширув камида икки нафар холис иштирокида амалга ...

Тошкентда ииб ходимини осилтириб олган нексия ҳайдовчиси қўлга тушди

11 март куни 1997 йилда туғилган фуқаро Д.Т. Нексия русумли автомобили олд қисмига ноанъанавий тарзда осилиб қолган ИИБ ходими билан ҳаракатланиб кетаётганда пиёдалар ...

Уйсиз қолган шифокор аёл

Косон туман Қуйи Оброн қишлоғида уйма-уй уй қидириб ижарада яшаётган  Бойназарова Анора Худойқуловна 1961-йилда туғилган. Анора опа 1981-йилда Тошкент тиббиёт институтини ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400