ЕРИМИЗНИ ТОРТИБ ОЛИБ ТЎЙХОНА ҚУРДИ

ЕРИМИЗНИ ТОРТИБ ОЛИБ ТЎЙХОНА ҚУРДИ

Бекобод туман ҳокимлиги зиммасига Бекобод тумани “Алишер Навоий” қишлоқ фуқаролар йиғинида 2000,0 кв/метр ер майдонида жойлашган умумий фойдаланиш майдони 128,62 кв/метрдан иборат эски почта биносини нотурар жойдан турар жойга айлантириш вазифаси юклатилган. Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг 2014 йил 11 сентябрдаги ҳал қилув қарорига кўра даъвогар А.Ишонқуловнинг жавобгар томон Бекобод туман ҳокимлигига нисбатан ҳоким қарорига қўшимча киритиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилган.

Бекобод туман ҳокимининг 2011 йил 9 ноябрдаги 369-сонли қарорига асосан даъвогар А.Ишонқуловга тегишли “Алишер Навоий” фермерлар уюшмасида жойлашаган Почта биносининг умумий ер майдони 128,62 кв/метрни ташкил этади. Почта биноси нотурар жойдан турар жой тоифасига ўтказилган. Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилоят суди кассация инстанциясининг 2015 йил 3 июлдаги ажрими билан суд қарори бекор қилиниб, даъво аризасини рад этиш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан 2015 йил 11 декабрда 6-586-15 сонли назорат тартибида берилган протестида қуйидаги асосларга кўра мазкур иш юзасидан чиқарилган кассация инстанциясининг ажрими бекор қилиниб, янгидан кўриш учун шу инстанция судига юбориш лозим топилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 13-сонли қарори 3-бандида тушунтирилишича, ҳал қилув қарорида иш учун ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлган барча ҳолатлар баён этилган, тегишли далиллар келтирилган ва иш бўйича аниқланган ҳолатлар хамда тарафларнинг ҳуқуқ ва бурчлари бўйича тўғри хулосага келинган тақдирдагина, у асосли бўлиб ҳисобланади.

Кассация инстанцияси, биринчи суд инстанцияси судининг нотурар жойнинг турар жойга ўзгартирилиши суд қарорлари асосида амалга оширилган ва қўшимча суд қарорлари асосида кўчмас мулкнинг умумий майдони 2000,0 кв/метр, яъни 0,20 га (20 сотих) сифатида кайд этилган тартибда тузатиш киритилганига, туман ҳокимлиги томонидан ушбу суд қарорларининг низоли кўчмас мулкка доир қисми ижроси тўлиқ таъминланганига қарамай ҳамда Ер кодексида якка тартида уй-жойлар учун ер майдони 0,06 га дан ортиқ бўлмаган миқдорда бириктирилиши назарда тутилганига эътибор бермай, ҳокимлик зиммасига асоссиз мажбурият юклаб, хатоликка йўл қўйган деб, суд қарорини бекор қилиб, даъво талабини рад қилиш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилган. Лекин иш ҳужжатларидаги 2008 йил 11 июнда расмийлаштирилган кўчмас мулк олди-сотди шартномасига қараганда А.Ишонқулов сотиб олган Почта биноси 2000,0 кв/метр майдонда жойлашганлиги, шартноманинг 1.6-бандида, А.Ишонқуловга эгалик ҳуқуқи ўтиши билан бир вақтда ушбу бино жойлашган ва ундан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасининг муайян қисмига бўлган ҳуқуқлари ҳам ўтиши кўрсатилган. Ишдаги Тошкент вилояти ҳудудида ердан фойдаланувчи хўжаликлар ерлар чегараларини тиклаш ҳамда майдонларини аниқлаш тўғрисидаги далолатномага кўра даъвогар А.Ишонқулов фойдаланиб келаётган Почта биносиниг ер майдони 0,20 га ни ташкил қилган. Шунингдек, Фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг 2011 йил 14 сентябрдаги ҳал қилув қарорида ҳам даъворгар А.Ишонқулов сотиб олган Почта биноси 2000,0 кв/метр майдонда жойлашганлиги кўрсатилган. Суднинг якуний қарори қабул қилинган, лекин ҳокимият уни четлаб ўтиб ижро этишдан бўйин товламоқда. Қонунда суд ҳужжатларининг беистисно  ижро этилишини таъминлаш мақсадида суд ҳужжатини ижро этмаган жисмоний шахсларнинг ҳам жавобгарлиги белгиланганди. Бундай қилмишларни содир этган мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги эса кучайтирилди. Демак, мазкур янги таҳрирдаги моддада муайян ҳаракатларни содир этиш ёхуд уларни содир этишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлашни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин давом эттириш, шунингдек, суд ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилиш энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч ойгача қамоқ билан жазоланади.

Бекобод туман ҳокимининг 24.11.2015 йилда Бекобод ҚФЙ, Қўштамғали маҳалласи ҳудидидан фуқаро Н.Абдалиевга тўйхона қуриш учун ер майдони ажратиш тўғрисида 698-сонли қарор қабул қилинган. Аммо Тошкент вилояти бўйича Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияси томонидан тўйхона қурилиши учун рухсат берувчи ҳужжатлар ўрганилганда, Ўзбекистон Республикаси шаҳарсозлик кодексининг 54-моддасига зид равишда қурилиш объектларини рўйхатдан ўтказмасдан ва қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилаётганлиги аниқланган. Шу тариқа, 2016 йил июнь ойида тегишли тартибда огоҳлантириш хати берилган. Жумладан, мазкур ажратилган ер майдон ҳудудида Алишер Навоий ҳайкали жойлаштирилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.07.2002 йилдаги “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 269-сонли қарорининг 4-иловаси, 3-бандига асосан “хўжалик мақсадларида ўзлаштириладиган ер участкалари, агар уларда маданий мерос объектлари мавжуд бўлса” тарихий-маданий экспертиза объекти ҳисобланиши кўрсатилган. Бироқ Ўзбекистон Республикасининг “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги 269-сонли қонунининг 9-моддасида маҳаллий ҳокимият органларининг вазифалари сифатида ўз ҳудудларида жойлашган маданий мерос объектларини аниқлаши ҳамда уларни ҳисобга олиши, муҳофаза қилиши ва улардан фойдаланиш тўғрисида қонун ҳужжатларининг ижро этилишини таъминлаши, фуқароларининг ўзини-ўзи бошқариш ва жамоат бирлашмалари маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижро этилишини таъминлаши, асраши, тарғиб қилиши ва улардан фойдаланиш тадбирларини ўтказишга жалб этилиши белгиланган бўлса-да, Бекобод туман ҳокимлиги томонидан юқоридаги Алишер Навоий ҳайкали маданий мерос объекти сифатида рўйхатга олинган ёки олинмаганлигини шу кунга қадар ўрганмаган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.02.2013 йилдаги “Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш, шунингдек, объектларни қуришга рухсатномалар бериш тартибини тубдан соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 54-сонли қарорнинг 1-иловаси 2-бўлим 14-бандига кўра маданий мерос ёдгорликларини қўриқлаш зонасида объект қуриш учун ер участкаси танлашда маданий-мерос объектларини қўриқлаш ва улардан фойдаланиш ҳудудий инспекцияси билан келишилган ҳолда қайд этилган бўлса-да, Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб чиқариш Бош бошқармаси Тошкент вилояти бўйича минтақалараро давлат инспекциясидан тегишли хулоса олинмаган.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 27-моддасида “Шаҳарлар ва посёлкаларда, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ҳамда ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг эгалигидан ерлар таркибига кирмаган қишлоқ аҳоли пунктларида доимий яшаб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш учун ва уй-жойни ободонлаштириш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳар бир оилага 0,06 гектаргача ер участкалари берилиши” қайд этилган бўлса-да, Бекобод туман ҳокимининг 09.11.2011 йилдаги 369-сонли қарори билан фуқаро А.Ишонқуловга тегишли почта биноси нотурар жой тоифасидан турар жой тоифасига ўтказилганда, юқоридаги тўйхона учун 0,35 га ер майдони ажратилганда А.Ишонқуловга ажратилиши лозим бўлган 0,06 га ер майдони инобатга олинмаган.

Бундан ташқари, Тошкент вилояти бўйича Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияси томонидан юқоридаги тўйхонани қуриш учун рухсат берувчи ҳужжатлар ўрганилганда, Ўзбекистон Республикаси шаҳарсозлик кодексининг 54-моддасига зид равишда қурилиш объектларини рўйхатдан ўтказмасдан ва қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатномалар олмасдан ўзбошимчалик билан қурилиш ишлари амалга оширилаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда огоҳлантириш хати берилган. Лекин шунга қарамай ҳозирги кунда фуқаро Н.Абдалиевга тўйхона қурилиши учун менга тегишли бўлган ер майдонида ўзбошимчалик билан қурилиш ишларини амалга оширмоқда.

Сиздан ушбу ҳолат бўйича айбдорларга қонуний чора кўришингизни сўрайман.

Акмал Ишонқулов,

Бекобод тумани, “Бекобод” ҚФЙ, Қўштамғали махалласида яшовчи

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон бўйлаб 3 минг нафар бола рисоладагидек таълим ололмаяпти

Бугун Тошкент шаҳар ихтисослаштирилган кўзи ожизлар мактаб-интернатида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг брайль ...

Бирдамлик халқ демократик ҳаракатининг баёноти

2018 йил  2 апрель Мухолифатдаги Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракати ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаевнинг мухолифатга қарши билдирган танқидий муносабатини қоралайди. (more…)

Ўзбекистонлик ишсиз фуқаро санкт-петербургда ўзи билан бирга яшовчи аёлни пичоқлаб ўлдирди

Санкт-Петербург полицияси ўзи билан бирга яшовчи аёлни пичоқлаб ўлдирган 43 яшар Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. Ҳодиса 6 сентябрь куни Большой Пушкарский кўчасидаги ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400