Трампнинг биргина твити боис Amazon 6 млрд доллар йўқотди

  ШУҲРАТ САТТОРОВ

Трампнинг биргина твити боис Amazon 6 млрд доллар йўқотди

Кечагина АҚШ собиқ президенти Барак Обаманинг Twitter тармоғидаги фикри оммалашганлик бўйича жаҳон рекордини ўрнатганини ёзган эдик. Бугун эса АҚШнинг амалдаги раҳбари эълон қилган биргина фикри боис жаҳоннинг нуфузли компанияси бир неча миллиардлик маблағини йўқотгани тўғрисида хабар бермоқдамиз.

Гап шундаки, жаноб Доналд Трамп навбатдаги твитида онлайн савдо ҳамда технология ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Amazon компаниясини нишонга олган. Унинг фикрича, компания чакана савдога путур етказиб, АҚШда ишчи ўринларнинг қисқариб боришига сабабчи бўлмоқда.

Amazon is doing great damage to tax paying retailers. Towns, cities and states throughout the U.S. are being hurt — many jobs being lost!

— Donald J. Trump (@realDonaldTrump) 16 август, 2017 йил.

“Amazon чакана савдо билан шуғулланадиган  солиқ тўловчи дўконларга катта зиён келтирмоқда. АҚШдаги туман ва шаҳарлар, штатлар бундан катта зарар кўрмоқда — ишчи ўринлари қисқариб бормоқда!”

Бу твит эълон қилингач, Amazon акциялари нархи кескин пасайиб кетган ва компания капитали бир неча дақиқа ичида 6 миллиард АҚШ долларига қисқариб кетган.

Доналд Трамп азалдан Amazon ҳамда унинг бош директори Жефф Безос билан чиқиша олмайди. Боиси, Washington Post газетасига эгалик қилувчи Безос сайлов вақтларида сайловчиларни Трампга овоз бермасликка чақирган.

http://www.terabayt.uz/post/trampning-birgina-tviti-bois-amazon-6-mlrd-dollar-yuqotdi

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«ўзбек модели»миз ўзини оқладими? йўқ, оқламаслиги аввал бошдан маълум бўлган экан

Таниқли иқтисодчи, молиявий эксперт Юлий Юсупов ҳам Kommersant.uz сайтидаэълон қилинган ўзининг «Ўзбек иқтисодий модели: асотирлар ва ҳақиқат»мақоласида яқин ўтмишда ...

Илон маск twitterни 44 миллиард долларга сотиб олди

Tesla ва SpaceX компанияларининг асосчиларидан бири Илон Маск Twitterни расман 44 миллиард долларга сотиб олганини «Twitter» компанияси расман эълон қилди. «Twitter, Inc. ...

“agro business bukhara” халқаро бизнес форуми ўтказилмоқда

Бугун хорижий давлатлар ишбилармон доира вакиллари иштирокида Бухорода “Agro business Bukhara” халқаро бизнес Форуми ўз ишини бошлади. Фото:Лайло Ҳайитова 350 МИЛЛИОН ...