“Касалхонамиз ёймачи савдогарлар сабабли бозорга ўхшаб қолган…”

 


“Чортоқ туман тиббиёт бирлашмаси аҳволи жудаям ачинарли. Сабаби бош врач мансабини 2 йилдан бери суистимол қилиб келмоқда.

Тиббиёт бирлашмаси маъмурий биноси хусусий бинодан жой олган бўлиб, гўёки бирлашмада қурилиш кетаяпти, жойимиз йўқ, деган баҳоналар билан ойига 2 миллион сўм миқдорида ижара пули тўлаб келмоқда. Тўлов бюджет маблағи ҳисобига. Ахир касалхонада бўш турган бинолар кўпку.

"Реанимациядаги беморларни яқинлари доимо шундай шароитда бўлишади"

“Реанимациядаги беморларни яқинлари доимо шундай шароитда бўлишади”

Қолаверса ходимларнинг иш ставкаларини 0.25дан қилиб, бўлимларда қўшимча малакага эга бўлмаган ҳамширалар олинмоқда. Устига-устакишдан олиб ташлаш ҳолатлари авж олиб кетди. Вилоят тафтиш бошқармаси ушбу масалалар юзасидан текширув ўтказаяптию лекин бошлиқ билан гаплашиб, ҳамма иш яна тинчиди. Касалхонада беморлар ортидан келганларга умуман шароит йўқ. Реанимация бўлимига келган беморларнинг яқинлари касалхона ҳовлисига жой солиб кутади. Вақтида дори-дармон керак бўлса, врач деразадан дорилар ёзилган рўйхатни беради. Касалхонамиз худди бозорга ўхшаб қолган. Маъмурий бинони иккинчи қаватда бошврач фуқароларни қабул қилсалар, биринчи қават хусусий минимаркет фаолият юритмоқда. Ҳудуддаги ёймалар билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Болалар бўлими олди ёймачи савдогарлар билан тўлиб тошмоқда. Раҳбаримиз ҳар куни Облздрав ёки туман ҳокимлигида мажлисда бўладилар.

"Реанимациядаги беморларни яқинлари доимо шундай шароитда бўлишади"

“Реанимациядаги беморларни яқинлари доимо шундай шароитда бўлишади”

Аҳволни ким яхшилайди? Касалхонага ким жон куйдиради? Касалхонага битта сервис хизмати яъни сифатли ксеракопия хизмати керак. Хусусий дорихона ва минимаркетлар эмас. Ҳозирга келиб жар ёқасига келиб қолган касалхона ҳовлисида 03 тиббий машиналарига гараж ҳам йўқ. Барча жойлар касалхона балансидан чиқарилиб, хусусийлаштириб олинмоқда. Туман марказий поликлиникаси ҳам шу аҳволда афтода. У ерда ҳаттто заргарлик дўкони бор. Мудир эса доим бош врач билан мажлисма-мажлис юради. Соҳа раҳбарлари қаёққа қарашмоқда? Туман ва вилоят ҳокимларичи?”

"Касалхона маъмурий биноси биринчи қавати маркет, иккинчи қавати бош врач хонаси"

“Касалхона маъмурий биноси биринчи қавати маркет, иккинчи қавати бош врач хонаси”

"Касалхонадаги ёймалар"

“Касалхонадаги ёймалар”

​———————————————————————-

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-kasalxona/28688409.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

9 йилдан бери бир хил ваъда. ичимлик суви билан таъминлаш шунчалик мушкулми?

  Фото: "Кун" Қашқадарё вилоятига уюштирилган сафар давомида турли мавзулар бўйича фуқаролар билан учрашдик. Маълумки, Кун.uz ижодий жамоаси сафари чоғида инсон ...

Ӯзбекистонда алоқа компаниялари қачон рақобат майдонига тушади?

Онлайн нашрларда 2035 йилгача Ўзбекистоннинг ўз сунъий йўлдошлари ва ракеталари бўлади, деган хабарларга кӯзим тушди. (more…)

Андижон ҳокими порахўрликда гумонланиб ҳибсга олинди

Андижон шаҳрига қарийб ўн йилдан бери ҳокимлик қилиб келаётган Нурилло Алимов порахўрликда гумонланиб ҳибсга олинган. Бу ҳақда Узметроном хабар қилган. Хабарларга кўра, у 1 ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400