“Врачнинг айби билан ногирон бўлиб қолдим”

 

“Исмим Насиба. Ёшим 25да. Мен 2002 йил 3 ноябрда оддий кўричак туфайли 1 гуруҳ ногирони бўлиб қолдим. Бормаган, югурмаган жойим қолмади. Ҳеч бир ҳаким нима учун бундай бўлиб қолганимга аниқ ташхис қўя олмади.

Яқинда Бухоро вилоят касалхонасида Ҳиндистондан келган ҳакимлар мени кўрикдан ўтказиб, бу аҳволга тушиб қолишимнинг сабабини тушунтириб беришди. Битта врачнинг эътиборсизлиги туфайли мен ногирон бўлиб қолдим. Тушунишимча, улар менга умуртқа поғонамга наркоз уришган. Шунинг учун нервларим тортилиб, юролмай қолибман.

Ҳиндистонлик ҳаким менинг юриб кетишим мумкинлигини айтди. Лекин у ерга бориб, даволанишимга шароитим йўқ. Ота-онамнинг оладиган нафақалари ҳам етмайди. Сиздан илтимос, соғлигимни тиклаб, оёққа туришим учун менга ёрдам беринг.

+998 91 242 12 43 номери орқали мен билан боғланишингиз мумкин”.

​———————————————————————-

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-yordam/28696789.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

 боёвут туманидаги боғчада 25 киши заҳарланди

18-19 июнь кунлари Сирдарё вилояти Боёвут тумани 21-сонли мактабгача таълим муассасасининг 23 нафар тарбияланувчиси, 1 нафар тарбиячиси ҳамда 1 нафар ҳамширасида заҳарланиш ...

Атамбаевни қўлга олиш операцияси давом этмоқда, ҳозирда 23 киши яраланди

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, собиқ президент Алмазбек Атамбаевни ҳибсга олиш бўйича маҳсус операцияси вақтида  жабрланганлар сони 23га етган. ...

“касалхона деворларининг олдида хушсиз ётган одамга докторлар парво қилмади”

  0:01:44/0:02:01 Бевосита линк "Бу алкаш эмас! Иссиқда хушидан кетиб қолган одамдир, холос. Бу воқеанинг гувоҳи бўлдим. Тошкентда юзага келган ҳолатдир. 4-шаҳар ...