Андижон шаҳри ҳокими билан аҳолини қийнаб келаётган муаммолар юзасидан очиқ суҳбат (видео)

Ўзбекистон 27 Август 2017 8984

KUN.UZ ижодий жамоаси таҳририят электрон почтасига йўлланган мурожаатлар юзасидан Фарғона водийсида бўлди. Жумладан, Андижон вилоятининг Андижон шаҳрига қилинган ташриф давомида қўлга киритилган ютуқлар ва шу билан бирга мавжуд муаммолар ҳам атрофлича ўрганилди. Якунда Андижон шаҳри ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев билан мазкур масалалар юзасидан суҳбат уюштирилди. Суҳбат давомида ҳоким қатор долзарб масалалар бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Андижон шаҳри аҳолисини ҳокимиятга бўлган ишончи

Президентимиз ҳар сафар бир гапни қайта-қайта таъкидлайдилар: “Халқнинг ичида бўлинг, халқнинг дарди билан яшанг”. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ҳозир олдинги иш услубияти билан ишлаб бўлмайдиган пайт. Биринчи навбатда, ташаббус, ижодкорлик билан ишланиши керак. Бу гаплар баландпарвоз гаплар эмас, аммо айтиш мумкинки, бугун халқнинг дард-алами ва қувонч-ташвиши билан яшайдиган вақтдир. Илгари ҳокимият ва халқ орасида қайсидир маънода парда бор эди. Кўп нарсалар вилоятнинг биринчи раҳбарига боғлиқ. Агар биринчи раҳбар халқнинг муаммосини ўз вақтида ечиб берса, ана шундагина унинг одамлар орасида обрўи ва ишончи бўлади. Оддий мисол тариқасида келтирадиган бўлсак, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Андижон вилоятининг ҳар бир маҳалласи, ҳар бир гўшасида бўлиб, одамлар дардини тинглаб, уларнинг муаммоларига ижобий ечим топиб берганлар.

Тўғри, ечилиши керак бўлган масалаларимиз жуда кўп. Айтиш мумкинки, 25 йил давомида тўпланиб қолган бу муаммоларни ҳал этиш учун вақт, маблағ ва бошқа эътиборлар талаб этилади.

Таълим сифати ва ўқитувчиларнинг ободончиликка жалб этилаётгани ҳақида

Албатта, бу айни дамдаги энг долзарб масалалардан бири. Мен Андижон шаҳри ҳокими сифатида шуни алоҳида таъкидлаб ўтишни истар эдимки, янги ўқув йилидан бошлаб юқорида келтириб ўтилган салбий ҳолатлар такрорланмайди. Чунки бу ҳолат ўқитувчиларнинг ўқувчиларга таълим беришларига салбий таъсир кўрсатади. Аммо ҳар бир халқ таълими ходимига ўз ҳудудини ободонлаштириши бўйича кўрсатма берамиз, аммо ўқув жараёни вақтида эмас. Олий таълим ва ўрта махсус таълим тизимида таҳсил олаётган Андижон шаҳридаги талабаларни оммавий ҳашарларга ишлатиш ҳолати учраётгани ҳақида маълумотлар олинди. Мен бу ёлғон маълумотлар қаердан келаётганини билмайман, аммо шу пайтгача Андижон шаҳрида ҳеч қайси талаба мажбурий тарзда оммавий ҳашарларда иштирок этмаган. Шу ўринда таъкидлашни истардимки, ўқитувчилар фақат таълим билан шуғулланишади, бошқа ишларга мутлақо жалб этилмайди.

Андижон шаҳридаги айрим соҳаларда учраётган тамагирликлар

Бу мавзу халқнинг ичида ётган оғриқли муаммолардан бири. Айнан мана шу ҳолат бўйича мени ўзимга ҳам савол беришади. Айниқса, таълим соҳасида. Биз биламизки, Андижон шаҳрида русийзабон мактаблар фаолияти анчайин оммалашган. Ана шу мактабларга болаларини ўқитмоқчи бўлган ота-оналар аксари ҳолатларда тамагирлик иллатига дуч келаётгани сир эмас. Бу ҳам майли, мана шу таълим даргоҳларига ишга кираётганлар ҳам ана шундай нохуш вазиятларга дуч келишмоқда. Бундан ташқари, бошланғич синфга ўқувчи танлаб олаётган синф раҳбарларини, уларнинг бошлиқларини ва ўша мактаб директорларини шахсан чақириб, уларни расман икки мартадан огоҳлантирдим.

Яна шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, мактаб ўқувчиларининг формалари бир хил жойда тиктирилиши мажбурий эмас. Мен шахсан ўзим бу ҳақида мактаб директорлари ва ўқитувчилар билан тушунтириш ишларини олиб борганман.

Электр энергияси, табиий газ ва тоза ичимлик суви ҳақида

Айни кунларда Андижон шаҳрининг айрим ҳудудларида тоза ичимлик суви билан таъминлаш ишлари жадал суръатларда давом эттирилмоқда. Масалан, адирликда жойлашган “Боғишамол” маҳалласида айни кунларда тоза ичимлик суви қувурларини ташлаш ишлари амалга ошириляпти. Аммо бу “Боғишамол”да доимий сув бўлади дегани эмас, сув вақти-вақти билан берилади. Вилоят ҳокими билан Андижон шаҳридаги “Наврўз” ва “Ўзбекистон” маҳаллаларида истиқомат қилаётган аҳоли билан суҳбатлашганимизда уларнинг коммунал масалалар бўйича қилган мурожаатлари ўз жойида ҳал этилди.

Андижон шаҳри ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев билан бўлиб ўтган суҳбатда яна кўплаб долзарб масалалар кўтарилди, уларга ечим бўла оладиган фикрлар ўртага ташланди.

http://kun.uz/news/2017/08/27/andizon-sari-okimi-bilan-aolini-kijnab-kelaetgan-muammolar-uzasidan-ocik-subat-video

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда коммунал хизматларни кўрсатиш тизими хусусий сектор субъектларига топширилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ҳукумат тузилмасига кирувчи идоралар ва хўжалик бошқаруви органларини янада ихчамлаштириш ва фаолиятини ...

Нима учун криптовалюталар учун электр энергиясига мутаносиб ҳақ тўлаш керак?

Ўзбекистонда криптовалюталар ишлаб чиқарувчилари учун электр энергияси истеъмоли бўйича тегишли нарх-наволар белгиланиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ...

Ўзбекистонга импорт қилинган шакар акциз солиғига тортилади

2020 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонга импорт қилинган шакар 20 фоиз ставка билан акциз солиғига тортилади. Бу ҳукуматнинг 2 октябридаги қарори билан тасдиқланган, деб Spot ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400