OzodMaktub: Миллий операторлардаги алоқа сифати нега пастлигини айтайми?

OzodMaktub: Миллий операторлардаги алоқа сифати нега пастлигини айтайми?

Ўзбекистондаги мобил алоқа операторлари билан ҳамкорлик қилиб келаëтган диллер Озодликка ëзган мактубида¸ мижозларнинг доимий шикоят манбаи бўлиб келаëтган миллий телеоператорлар “сир”ини билишини иддао қилди.

Шахси сир сақланишини сўраган мутахасси мактуби ўзгаришсиз ҳолда OzodMaktub рукнида чоп этилмоқда.

________________________________________________________

Мен 10 йилдан буён мобил компаниялар билан диллерлик фаолияти билан шуғулланиб келаман. Сўнги вақтларда Озодликда UMS мобил оператори ҳақидаги муҳокамаларга кўзиб тушиб қолди. Алоқа сифати пастлиги ва интернет ишламаслиги. Ушбу мурожаатчиларнинг мурожаати асосли¸ лекин масаланинг туб моҳияти умуман бошқача.

Масалан¸ компания интернет тезлигини юқорилиги хамда сигнал тўлқинларини кенгайтираётганлиги ҳамда алоқа сифати яхшилиги ва ҳоказолар ҳақида бонг уриб¸ хабар тарқатиб келмоқда. Амалда ҳаммаси ёлғон. UMS компанияси мансабдор шахслари бошқа мобил операторлари (Билайн ёки Юсел) фойдасига катта пора эвазига компанияни ривожлантирмаслик ҳамда абонентларни ўзига жалб қилмаслик учун махфий келишувга эришган. Буни қуйидаги мисоллар билан исботламоқчиман.

Алоқа нархини арзонлаштирмоқда. Бу ўз навбатида ҳамманинг назарида кучли рақобатга интилаётгандек тасаввур уйғотади. Тармоқ ичида бепул ва ҳоказолар. Лекин амалда компания бунинг ўрнига алоқа сифатини ёмонлаштиришга харакат қилган ва қилмоқда. Антенналарни қамров даражасини қисқартириш, антенна секторларини кераксиз томонга йўналтириш, интернет тезлигини чеклаш ва ҳоказолар.

Бундан ташқари¸ компания ҳар куни янги база станциялар ўрнатаётганлиги ҳақида жар солада. Амалда улар мавжуд база станциялар¸ яъни 2 G 900/1800 частота ёнида 3 G 2100 частота ўрнатмоқда. Бу янги станция ўрнатиш дегани эмас¸ яъни амалдаги станцияда интернет сифатини яхшилашдир.

Бундан ташқари¸ 3 G 2100 частотанинг қамров даражаси 2 G 900/1800 частотага нисбатан 1 км камдир. Бундан кўриниб турибдики¸ алоқа сифати қанча бунақанги антенна ўрнатишлар бўлишига қарамай¸ яхшиланмайди. Бунинг натижасида абонентлар алоқа сифати яхши эмаслиги учун компания сим карталари олишни хоҳламайди.

Айрим интернет ишлатадиганлар учун бу яхши, лекин компания улар учун ҳам ажойиб ноқулайлик яратиб қўйган. Интернетни бошқа уяли алоқа компанияларга нисбатан 3-4 маротаба қимматлаштириб қўйган. Масалан¸ Билайнга 10 $-2100 MB,UMS 10 $-1000 MB.

Бундан ташқари¸ мен яшайдиган ҳудуд – Бухоро вилоятида 2017 йилда бирорта ҳам янги база станцияси ўрнатилмади. Ҳаммасида юқорида айтилган сценарий такрорланди¸ холос. Бу абонент кўпайишига таъсир қилмайди. Лекин қоғозга мана шунча база станция ўрнатдик¸ деб бонг уришга жуда ҳам яхши.

Натижада¸ бошқа уяли компаниялар абонентларини йўқотмасдан¸ юқори рентабеллилик билан ишлаб келмоқда. Бунинг натижасида улар миллиардлаб долларни Ўзбекистондан супуриб олиб чиқиб кетмоқда. Миллий операторлар(УМС, Мобайл) эса уларни тўла қувват билан қўлламокда. Натижада давлат томонидан конвертацияни очишга етарлича халақит килиб¸ давлатга айримлар хиёнат килиб келмокдалар.

_____________________________________________________________

Эслатма: OzodMaktubда айтилган фикрлар¸ муаллифнинг шахсий ишонч ва қарашларига асосланган. Бу мулоҳазалар учун Озодлик масъул эмас.

https://www.ozodlik.org/a/ozod-maktub-ums-ucell-beeling-pora/28701097.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўқитувчилар пахта теримига “ҳар ҳолда” тайёр туриши ҳақида огоҳлантирилди

  Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва вилоят ҳокимларининг бу йил ўқитувчи ва шифокорлар пахта теримига чиқарилмайди, деган баёнотидан сўнг ҳам ...

Ўзбекистон фуқароси жаҳон банки ходимига пора беришга уринди

Ўзбекистон фуқароси ва "Fides Solutions" компанияси Жаҳон банки ходимига пора беришда айбланмоқда. Бу ҳақда Бутунжаҳон банкининг расмий сайтидаги хабарга асосланиб “Соф.уз” ...

Аниқ таклифлар бўлмагач… ўзбекистон олий таълим муассасалари ректорлари абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига мурожаат йўллади

Фото: SugdNEWS (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400