“Мулкдор” почтасидан

“Мулкдор” почтасидан

                  Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасига Ўзбекистон Республикаси олий судига Фарғона вилояти, Қува тумани, Баҳор ҚФЙ, Қайрағоч кўчаси132-уйда яшовчи ПўлатоваДилоромхон Мирзажоновнадан (тел.: +998916651136)

ШИКОЯТ

         Жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар судида судья С. Юлдашев раислигида судланувчилар Ғайратжон Пўлатов ва Ғиёсжон Пўлатовларга нисбатан қўзғатилган 1-318/16-сонли жиноят иши кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра  Ғиёсжон Пўлатов ва Ғайратжон Пўлатовлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбдор деб топилди. Шу тариқа Ғайратжон Пўлатовга ЎзР ЖКнинг 60-61-моддаларига биноан ҳамда Жиноят ишлари бўйича Қува туман судининг 19 апрель 2016 йилда чиқарган ҳукми асосида тайинланган ва ўталмай қолган 1 йил 8 ой 23 кун жазо муддати қўшилиб жами 5 йил 6 ой, Ғиёсжон Пўлатов эса 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Ҳар иккала фуқарога жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

         Судланувчи Пўлатовларнинг ҳимоячиси, адвокат Р. Жалилов ушбу ҳукмдан норози бўлиб, Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судининг апелляция судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят киритди. Шундан кейин мазкур иш 2017 йилнинг 24 январида Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судининг апелляция судлов ҳайъатида қайта кўриб чиқилди ҳамда ЖИБ Қувасой шаҳар судининг 15.12.2016 йилдаги Ғиёсжон Пўлатов ва Ғайратжон Пўлатовлар устидан чиқарилган ҳукм қисмига ўзгартириш киритилди. Киритилган ўзгартишлар натижасида 25.07.2016 йилда содир этилган ўғирлик эпизоди бўйича Ғиёсжон Пўлатов ва Ғайратжон Пўлатовларнинг ЖКнинг 25,169-моддаси 3-қисми “а” бандига оид қилмиши ЖКнинг 25-169-моддаси 2-қисми “в” бандига қайта квалификация қилинди.

         Судланувчи Пўлатовларнинг ҳимоячиси биринчи босқич суд чиқарган ҳукмдан ва иккинчи босқич суд чиқарган ажримдан норози бўлиб тегишли органларга шикоят билан мурожаат қилди. Адвокат ўз мурожаатида Ғиёсжон Пўлатов ва Ғайратжон Пўлатовлар ўзларига қўйилган айбларга иқрор бўлмаганликларини, барча айбловлар Қува туман ИИБ жиноят қидирув катта тезкор ходими Дониёр Жўраевнинг туҳмати асосида қўйилганини судланувчилар билдиргиси ва кўрсатмасига таяниб баён қилди.   

         Дарҳақиқат, Ғиёсжон тергов ишлари давомида ҳамқишлоғи А. Арабовнинг “Тико” русумли автомашинасига минмаганини, у билан бирга ҳеч қаерга, 2015 йил апрель ойида ҳеч қандай устага бормаганини баён қилган. Шунингдек, жиноят ишида тилга олинган Қува туманидаги Тожик қишлоғи қаерда жойлашганини билмаслигини, ушбу қишлоқда яшовчи С. Юлдошеванинг уйига ҳеч қачон бормаганини, унинг телевизорини ўғирламаганини билдирган. Бундан ташқари, Калача қишлоғида рўй берган қўй билан боғлиқ воқеани гапириб, қўй ўғирлаш бўйича қўйилган айб туҳматдан иборатлигини асосли исботлаб берди. Воқеа шундай бўлган эди: Пўлатовлар ўзлари минган “Матиз” автомашинаси тош йўлда кетаётганда йўл бўйида ёйилиб юрган бир бош қўй нимадандир ҳуркиб машина қаршисига югуриб келган. Машина шиддат билан тўхтатилса-да аммо қўйга урилган. Бунинг натижасида қўй бўғилиб қолган. Машинадагилар қўйни ўлиб қолиши мумкин деган хулосага келиб, фурсатни бой бермай уни орқа юкхонага юклаб, яқин орадаги қассобхона томон йўл олган. Бундан кўзланган мақсад қўй гўштини ҳалоллаб олишдан иборат бўлган. Аммо орадан бир неча минут вақт ўтгач, юкхонадаги қўй типирчилашга тушган. Шундан кейин улар қўйни воқеа жойига олиб бориб қўйган. Бу ерда Пўлатовлар ҳаракатларида қўй ўғирлаш мақсади бўлмаган. Бундай ҳолатда улар ҳеч қандай жиноят содир этмаган ҳисобланади. Шу сабабли суддан оқлов ҳукми чиқаришни илтимос қиламан.

         Суд мажлисида Ғайратжон Пўлатов Қува туман Тожик кишлоғида яшовчи С. Юлдашевани танимаслигини, унинг уйига ўғирликка бормаганини, тергов томонидан унга асоссиз айб қўйилаётганини айтиб, қўй эпизоди бўйича ҳам ўғирлик айби асоссизлигини, қўйни ўғирлаш мақсади бўлмаганини гапирган. Телевизор ва бошқа техник ускуналарга боғлиқ воқеа эса қуйидагича бўлган: Ғайратжон 2016 йил 31 июль куни дўсти Азизбек билан Қува туман Чаман қишлоғида жойлашган ошхонага кириб икки бокалдан пиво ичган, сўнгра кўчадаги пана жойга ўтиб, ёзилиб келаётганда Қува туман ИИБ жиноят қидирув катта тезкор ходими Дониёр Жўраев уни тўхтатган ҳамда ўзига тегишли автомашинанинг орқа ўриндиғидан оқ рангли қоп олиб, унга бериб, қопни уйига ташлаб қўйишни илтимос қилган. Ғайратжон Дониёрнинг қўлидан қопни олиб, дўсти Азизбек билан Дониёрнинг уйи томон юрган, тахминан икки юз метр юргандан кейин ИИБ ходими Д. Жўраев яна ўша автомашинасида келиб, улардан қопнинг ичини очишини, ичидаги нарсалар нималигини ва килга тегишлигини сўрашга тушган. Қоп ичида ДВД, компьютер ва ТВ тюнерига ўхшаш нарсалар бўлган. Жўраев қопни уларга ўзи берганини дарҳол унутиб,  тан олмасликни бошлаган. Йигитлар бу ишнинг туҳмат эканини, Жўраевнинг ғаразли ниятини сезиб уй-уйига тарқалиб кетган. Орадан икки ой вақт ўтгач унга нисбатан ана шу эпизод билан айб эълон килинган. Лекин Ғ. Пўлатов бундай жиноят содир қилмаганини, бу иш Жўраевнинг туҳмати эканини баён қилиб, кўрсатма берган.

         Ҳимоячи тергов даврида тўпланган далиллар суднинг ҳукм чиқариши учун етарли бўлмаса-да, судланувчиларга нисбатан уларнинг айбдорлиги тўғрисидаги шубҳаларга таянилиб ҳамда жиноятни очишга қизиқувчи ИИБ ходими кўрсатмаларига асосланиб, уларга нисбатан жазо тайинлаганини билдирди. Адвокат шуларни инобатга олган ҳолда судланувчилар Ғиёсжон Пўлатов ва Ғайратжон Пўлатовларга нисбатан тергов даврида тўпланган далиллар қонунга зид равишда олинганлигини, жиноят ишида тўпланган далиллар уларни айблаш учун етарли эмаслигини, уларга нисбатан қўйилган айблар фақат шубҳаларга асосланганлигини инобатга олиб, биринчи босқич суди чиқарган ҳукмни бекор қилиш учун назорат тартибида протесст киритишни илтимос қилдилар. Аммо шу кунга қадар бу ишга оид тегишли натижалар йўқ. шунинг учун амалий ёрдам беришларингизни сўрайман. 

“Мулкдор” почтасидан

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хорижга чиқиш паспорти билан юртдошларимиз хорижда жаримага тортилишлари мумкин

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 1 январидан Ўзбекистонда хорижга чиқиш учун биометрик паспорт бериш амалиёти ...

Ўлим жазоси ижро этилганмиди ўзи?..

Ёки маҳкумнинг турмуш ўртоғи 19 йилдан буён бу саволга жавоб топа олмаётгани ва бу борадаги мурожаатлар идоралар ўртасида бюрократия тўпи бўлиб айланиб юргани тўғрисида аччиқ ...

40 ёшдан ошганларга иш йўқми?

“Ишга қабул қиламиз, фақат 25 ёшдан 40 ёшгача!” Бу нимани англатади. Бу албатта, 40 ёшдан ошганлар бизни безовта қилмасин, иш сўраб келмасин деган маънода. Ҳеч ўйлаб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400