“Президент фармонларидан нотўғри фойдаланиб, кексалар чойхонасини олиб қўйишди”

август 31, 2017

АРИЗА

“Ариза ёзишимиздан мақсадим шуки, бизнинг маҳалламизда маҳалла аҳолиси ҳашар йўли билан қурган бино мавжуд, биз бу бинодан “Оталар чойхонаси” сифатида фойдаланиб келдик.

Бу бинони маҳалламиз фуқароси ўз номига, бирор тадбиркорликни амалга ошириш шарти билан, маҳалла аҳолисини розилигисиз, сохта ҳужжатлар расмийлаштириб, ҳозирда гуёки ўзини ушбу бинода тадбиркорлик ишларини олиб бораётгандек кўрсатиб келмоқда.

Биз ушбу масала юзасидан 2011 йилдан буён вилоятдаги, тумандаги барча тегишли идораларга ва Президентимиз виртуал қабулҳонасига жуда кўп маротаба мурожат қилдик, лекин таниш билишчилик қилиб, президент чиқарган фармонларга панжа орасидан қаралмоқда.

Биз оқсоқолларни дардига ҳеч ким қулоқ солмайди. Президентимиз чиқарган фармонлардан фақат ўзларини манфаати йўлида фойдаланмоқда.

Биз оқсоқолларни ушбу мурожатини бефарқ қолдирмайсиз деган умиддамиз. Ушбу масалани кенг жамоатчилик орасида ҳал этишга амалий ёрдам беришингизни сураймиз.”

Андижон вилояти Шаҳрихон

тумани “Бобочек” МФЙ да

яшовчи оксоколлар

​———————————————————————-

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-otalar-choyxonasi/28707646.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўтин ёқиб, газга пул тўласанг, алам қиларкан…

Нукус тумани "Баханшақли" овул фуқаролар йиғинида яшовчи Гулшат Қонисбаева хонадонида охирги пайтларда газ босими кескин даражада пасайиб кетганди. Шу боис у ўчоққа ўтин ...

18 нафар ўзбекистон фуқароси қулликдан озод этилди

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси 18 нафар Ўзбекистон фуқароларини қулликда ушлаб туришда гумонланувчи шахслар Москва вилояти полицияси томонидан қўлга олингани тўғрисида ...

Жамолиддин муҳаммаджон:юртимни тарк этишни таклиф қилишди

Мени ички ишлар бўлимига олиб борган кунлари, суҳбат асносида нега соқол масаласи кўтарилса фақат Сурия ё Афғонистонни мисол келтирасизлар? Нега Сингапур, Малайзия, Бирлашган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400