476=241. Ўзбекистон ва Қирғизистон шунча гектар ерни ўзаро айирбошлади

Ўзбек-қирғиз чегерасини аниқлашда ўзаро ҳудудлар алмашинуви амалга оширилди. Бу ҳақда Қирғизистон республикаси Жалолобод вилояти махсус вакили ўринбосари Мамасоли Акмаматовга асосланган ҳолда АКИpress ахборот агентлиги хабар қилмоқда.

Жалолобод вилояти Ўзбекистоннинг 3 вилояти билан чегарадош. Қирғизистон ҳукуматининг ушбу вилоятдаги махсус вакилининг биринчи ўринбосари Мамасоли Акмаматовнинг 4 сентябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилишича, Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегараларининг 643 км аниқлаб бўлинган. Музокараларнинг иккинчи босқич учрашувларида яна 80 км чегарага аниқлик киритилади.

«Шундай жойлар бўлдики, Ўзбекистон харитасидан жой олган, аммо у ерларда бизнинг одамлар яшайди, яна шундай жойлар борки, бизга тегишли, лекин ўзбек халқи истиқомат қилади. Биз 476 гектар ерни олиб, 241 гектар ерни бердик»,- деган Акмаматов.

Шунингдек, унинг маълум қилишича, Ўнгартоғ ҳудуди Қирғизистон ҳудудида. Тоғ ҳудуди Ўзбекистон ҳудудига 217 кмга кириб кетган бўлиб, томонлар бу борада бир тўхтамга келганлари йўқ.

http://m.kun.uz/news/2017/09/04/476-241-uzbekiston-va-kirgiziston-sunca-gektar-erni-uzaro-ajirbosladi

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қора бозорда доллар 5000 сўмга чиқди

Ўзбекистондаги қора бозорларда АҚШ доллари янги рекорд ўрнатди - 4 минг 550 сўмдан 4 минг 900 - 5 минг сўмга чиқди. Саррофлар "ошди-ошди" сабабини на исми, на изи кўринган ...

Паспорт ололмаётган жамшид каримов оч-наҳор қолди

Ўзбекистонда руҳий касалликлар шифохонасида сал кам 11 йил мажбурий ва яширин сақланган журналист Жамшид Каримов озод этилиганидан олти ой ўтиб ҳам унга паспорт берилмаяпти. ...

Қозоғистонда 2018 йил ўзбекистон йили деб эълон қилинди

Бу ҳақда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги олий даражадаги музокаралар якуни бўйича хабар қилинмоқда. Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон етакчиси Нурсултон Назарбоев 16 сентябрь ...