Бугун Ўзбекистон банкларида эркин вальюта харидлари бошланди

Бугун Ўзбекистон банкларида эркин вальюта харидлари бошланди

Марказий банк 5 сентябрдан бошлаб, 1 АҚШ долларининг ўзбек сўмига нисбатини 4210 сўмдан 8100 сўмга туширди. Бу ҳақдаги қарор банк сайтида эълон қилинди. Бу ўтган ҳафтадаги кўрсатгичдан 3889,65 сўмга баланддир.

 “2003-2017 йилларда курсни шакллантирувчи омиллар динамикасининг таҳлили асосида, шунингдек банклар томонидан импортёр корхоналарга шартномавий курс бўйича чет эл валютасини сотишнинг синов савдолари натижаларини инобатга олган ҳолда, бугунги кунда валюта курсининг мувозанат даражаси ҳисоб-китобларга кўра, 1 АҚШ доллари учун 8000-8150 сўмни ташкил этмоқда”, – дейилади Марказий банкнинг xабарида.

Ўзбекистон Марказий банки бошқа хорижий валюталарга нисбатан сўмни девальвация қилди.

Евро курси 9645,48 сўмни ташкил этди, бу аввалги курсдан 4678,601 сўмга кўпдир. Рублнинг курси 68,731 сўмга ошди ва 139,91 сўмни ташкил этди.

Марказий банкнинг курси, аввалгидек, ҳар душанба куни ўтган ҳафта давомида валюта биржасида ўтказилган савдоларда қайд этилган курсларнинг ўртача қиймати даражасида белгиланади ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бухгалтерия ҳисоби, статистика ҳисоботи ҳамда бошқа ҳисобот мақсадлари учун, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида божхона ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун ишлатилади“, – дейилади Марказий банкнинг xабарида.

Ўзбекистон президенти Мирзиёевнинг 2 сентярь кунги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ортидан биринчи бор эркин вальюта конвертасиясини амалга оширганлардан бири бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида билдирди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси ўзининг илк мижоз бўлгани ҳақида ёзади:

  Ўзбекистоннинг онлайн нашрларидан бири бўлган Kun.uz сайти ҳам вальюта харидлари борасида қатор мақолаларни эълон қилиб келмоқда. Улардан бирида валютанинг эркин конвертацияси билан боғлиқ одамлар орасида турли хавотирлар бор эканини, бироқ бу тушунмовчиликнинг меваси экани тўғрисида ёзади.

“Оддий кишилар ушбу фармоннинг туб моҳиятига ҳали етиб бормасдан турли фикрларни илгари суришни бошладики, улар орасида «энди ҳамма нарса қиммат бўларкан», «яна алмаштириш шохобчаларида фақат катта навбатлар бўлади», «қора бозор йўқ бўлиб кетарканми», «оддий халқ фақат зарар кўраркан», «яна ўша картага пул ўтказишаркан» (у ҳеч қаерга ўтмайди), ёки бўлмасам «50 мингталик чиқиши бекоргамас, долларни банклар берадиган бўлса аниқ сўм пули синаркан» деган фикрларгача янгради. Бироқ юқоридаги фикрларнинг барчаси бирдек ҳақиқатдан анча йироқ бўлган фикрлар эканини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчимиз.”, деб ёзади kun.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Компьютерлар ўқишни тушиниш борасидаги имтиҳонда одамларни ортда қолдирди

Хитойнинг Alibaba ва Американинг Microsoft компаниялари баёнот билан чиқиб, ўзларининг компьютер дастурлари ўқиб чиқилганларни тушиниш масаласида ўтказилган имтиҳонда ...

Тошкент шаҳрида совуқ сувнинг ҳам нархи оширилади

2018 йил 22 ноябрдан Тошкент шаҳри бўйича янги тарифлар амалга киритилади. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри “Сувсоз” давлат унитар корхонаси маълумумотига асосланиб ёзмоқда. ...

Солиқлар йўқсиллардан эмас, тўқлардан ундирилиши керак

Ўзбекистондаги мавжуд солиқ тизими йўқсиллардан ундирилишга қаратилган. 1999 йилнинг ноябрь ойида Тошкент фонд биржасидан Шаҳрисабз туманидаги чорвачиликка ихтисослашган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400