Баҳодир Хон Туркистон: Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан алоқаларни тиклаши давр зарурати

Бугун, 5 сентябрда Ўзбекистон президенти Қирғизистон пойтахти Бишкекка келди. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев бу кунни қирғиз ва ўзбек эллари 25 йил кутишганини айтиб ўтди. Икки давлат президентларининг учрашуви ҳамда илиқлашиб бораётган Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатлари ҳақида муҳолифатдаги Бирдамлик Ҳалқ Демократик ҳаракати раҳбари Баҳодир Хон Туркистон ўз муносабатини билдирди.

Бирдамлик Ҳалқ Демократик ҳаракати раҳбари Баҳодир Хон Туркистон

Сиз Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистон билан ва умуман Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларига қандай муносабат билдирасиз?

Умуман олганда Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистон ва Марказий Осиё давлатлари билан юритаётган муносабатларини ижобий баҳолайман. Шу каби хайрли ишлар икки давлат ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлайди. Кейинги муносабатларда ҳам шундай илиқлик сақланиб қолиши керак.

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентларининг учрашуви асосан чегара масалаларига қартилгани айтилмоқда. Ҳозирги вақтда оддий халқ бу икки давлат ўртасидаги чегараларнинг қачон тўлиқ очилиб кетишини кутиб яшашмоқда. Узоқ йиллар давомида чегараларнинг ёпиқ туришининг сабаби нима эди ва бу муаммонинг тўлиқ хал бўлишига шароит туғилди деб ишонасизми?

Ҳақиқатдан ҳам Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга сафарини тарихий воқеа деб аташ мумкин. Ўйлайманки, энди икки давлатнинг муносабатлари яхши томонга қараб ўзгаради.

Бу каби алоқаларнинг узилиб қолиши, чегаранинг ёпилиши Каримов сиёсатини, Каримов режимининг олиб борган сиёсатларидан бири эди. Яъни улар Ўзбекистонни якка тартибда, аллоҳида бир ўраб олган ҳолатда, умуман олганда ташқи дунё билан ўзбекистонликларнинг алоқасини чеклаш ва шу билан бирга уларни қаттиқ назорат остида ушлаб туриш мақсадида чегаралар беркилган эди.

Энди ҳозирги кунда Шавкат Мирзиёевнинг қўшни давлатлар билан муносабатларни яхшилаши аслида давр талаби. Чунки Ўзбекистоннинг иқтисодиёти жуда ҳам чўккан. Авваламбор иқтисодиётни кўтариш учун қўшни давлатлар билан қўшни давлатлар билан алоқаларни яхшилаш ва иқтисодий ҳамкорликларни тиклаш керак.

Қўшни давлатлар билан савдо алоқаларини йўлга қўйиш Ўзбекистонга бир қанча имкониятлар яратади. Иқтисодиётнинг ривожланиши учун бу жуда ҳам зарур бўлган. Демак, чегараларнинг очилиши ёки яқинлашув ана шундай заруриятлар ортидан бўлмоқда. Аслида аллақачон бу ишлар қилиниши керак эди.

Лекин, яна бир томони борки, чегараларнинг тўлиқ очилишига ишониб бўлмайди. Енгилликлар бўлади, деб умид қиламан. Аммо бу истаган шахс истаган вақтда истаган чегарадан кесиб ўта олади дегани эмас бу.

Давлатлар ўртасидаги чегаранинг олиниши иқтисодий жиҳатдан қанчалик муҳим?

Қўшни давлатлар ўртасидаги чегараларни очилиши, яхши қўшничилиқ алоқалари иқтисод учун жуда катта бир имконият. Қайси бир давлат иқтисодий тараққиётга эришмоқчи бўлса авваламбор қўшни давлатлар билан алоқаларини яхшилаши керак. Чегараларни очиб иқтисодий манфаатларни олдинга суриш лозим. Бусиз ҳеч қайси бир давлат ривожалана олмайди. Жумладан, Ўзбекистон ҳам.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бемаврид ажал қалбимизни тиғлади

Яна бир фожеа рўй берди. Яна бир ҳалокат ўзбекистонликларнинг руҳиятини сўндирди, кайфиятини талатум, кўнглини хонавайрон қилди. Яна бир даҳшатли хабар узоқ-узоқларда рўзғор ...

Баҳодир чориев – намоз нормўмин дебати

Бизда нега адолат қоғозда ва оғизда қолган, нега амалда йўқ?!

Мен Умида Бердиалиева Қашқадарё вилоят, Шаҳрисабз тумани ички ишлар бошқармасига ҳорижга чиқиш паспортини олиш учун керакли ҳужжатларни топширдим, шунингдек паспорт учун ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400