Мирзиёев Қирғизистон Ўзбекистоннинг иштирокисиз бирорта ҳам ГЭС қурмайди деб нимани назарда тутди?

Мирзиёев Қирғизистон Ўзбекистоннинг иштирокисиз бирорта ҳам ГЭС қурмайди деб нимани назарда тутди?

Ўзбекистон президентининг Бишкекдаги матбуот анжуманида Алмазбек Атамбаев Қирғизистон Ўзбекистонсиз бирорта ҳам ГЭС қурмаслиги ҳақида сўз берганини тилга олган.

 Унинг бу гапи айрим қирғиз фаоллари ва ижтимоий тармоқ фойдланувчилари ўртасида баҳсларга сабаб бўлди.

Энергетика бўйича эксперт Сагинбай Аргинбаев “Жалбирак” каналига “ўз вақтида бизнинг узоқни кўра олмайдиган сиёсатчилар шу сув орқали тиз чўктирамиз ёки устунлик қиламиз деб ўйлашган. Бу тўғри эмас эди. Шундай қилиб 25 йилни бекорга йўқотдик. Бугунги қарор ортидан эса катта-катта қўшни қатори яхши ишларга эришамиз” деб айтган.

Жамоат фаоли Эдил Байсалов эса Ш. Мирзиёевнинг сўзини турлича талқин қилиш мумкинлигини айтади.

Бизнинг миллий манфаатларимиз учун биз бу сўзнинг асл маъносини аниқлаб қўйишимиз керак. Биз Ақаев вақтида ҳам, Бакиев даврида ҳам Ўзбекистонга ГЭСларни бирга қуришни, уни икки томонлама фойдали эканини айтиб келаямиз. Бу Атамбаевнинг сиёсати эмас, олдиндан айтиб келинган гап.  Лекин, Ўзбекистон президенти бошқача айтяпти. Бизнинг иштирокимизсиз (буни яна бошқача, бизнинг рухсатимизсиз деб тушунса ҳам бўлади) бирорта ГЭС қурилмайди деяпти. Биз буни инкор қилишимиз кеак. Бу бизнинг эркимиз. Норин дарёси бориб, Сирдарёга айланади аммо, ўз худудимизда биз қанча хоҳласак шунча ГЭСларни қура оламиз деб, Мирзиёевнинг сўзини аниқлаштириб олиш мақсадида очиқ билдиришимиз керак. Акс ҳолда бу сиёсат келажакда  бизнинг миллий манфаатларимизга зид келиб қолиши мумкин.

Биз уларга балки биз сизларни ГЭС қурилишида иштирок этиш учун таклиф қилишимиз мумкин, балки чақирмаслигимиз ҳам мумкин. Сизларнинг рухсатинглар керак эмас, деб айтиб қўйишимиз керак”, – дейди Байсалов.

Аксарият қирғиз ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам бу баёнотни Қирғизистон Ўзбекистондан рухсат олиб кейин ГЭС қуриши керак шаклида қабул қилишган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Багама ороллари

  БАГАМА ОРОЛЛАРИ (Bahamas), Багама Ороллари Ҳамдўстлиги (Commowealth of the Bahamas) — Mapказий Америкадаги давлат. Кариб денгизида, Флорида ярим оролининг жунубий- ...

Карим масимовнинг уйидан чиққан 17,2 миллион доллар ва мол-мулклар

Қозоғистон Миллий хавфсизлик хизмати собиқ раҳбари Карим Масимовнинг уйида тинтув ўтказилди. У ердан Масимовга тегишли эканлиги айтилаётган қимматбаҳо соатлар, олтин ...

Ўзбекистоннинг қора бозорларида 1 ақш доллари 8100 сўмдан олинмоқда

  май 15, 2017 Сўнгги 2 кунда Ўзбекистон "қора бозор"ларида АҚШ доллари 8 минг сўмлик довондан ошди. Бу ҳақда хабар қилган Sputnik Ўзбекистон мухбирига кўра, шу кунда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400