Блоггер: Шунча давлат кўрдим, бизларнинг чегарачилардақасини кўрмадим

Озми кўпми имкон бўлганда бир иккита давлатларни кўришга муваффақ бўлябман. Баъзиларида ҳаёт даражаси юқори бўлса, баъзиларида паст.

Мақола муаллифнинг ижтимоий саҳифасидан олинди

Муаллиф: Дилнур Камилов

Осмони бизни осмондек мусаффо бўлган мамлакатлар билан бир қаторда, бизданда хавфлироқ шароитда турган мамлакатлар ҳам етарли. Лекин ҳеч қаерда бизларнинг чегарачи “таможенник”лар қилаётган (хусусан Черняевка) ифлосгарчиликларни кўрмадим.

Фақат илтимос “Осмонимиз мусаффо бўлиши учун харакат қилишвотти” деб юпатишга уринманг. Улар ўз харакатларида ҳаддан ташқари бўрттириб, одамларга қийинчиликлар туғдириш билан овворалиги хақида ўзимга тўлиқ ҳисобот берган ҳолда гапира оламан.

Миср аэропортида кучли назоратдан ўтдик, чегарачи ходимлар бизга бир оз ноқулайликлар туғдиргани учун олдиндан узр сўрашиб ўз ишларини бажаришди. Чимкент аэропортида яна текширувдан ўтдик. Черняевкада Қозоғистон чегарачилари томонидан текширилдик. Жуда хушмуомала муносабатда бўлишди.

Хаммаси бизнинг чегарачиларга келганда бошланди…

Декларацияда “Из какой страны прибыл” деган пункти бор. Бевосита Қозоғистон чегарасидан Ўзбекистонга кириб келаётганимиз учун “Қозоғистон” деб ёздик. Уйимизга олган совғаларимизни олиб қўймоқчи бўлишди. Сабаби биз бу пунктда Ўзбекистонга Мисрдан кириб келябмиз деб кўрсатишимиз керак экан.

Агар “Миср” деб ёзганимда бу ҳам хато бўлиши аниқ эди. Чунки биз Қозоғистондан кириб келябмиз. Хуллас бахс бошланди. Ман тўғри ёзганлигимни айтдим, улар нотўғри талаб қўяётганлигини маълум қилдим.

Чегарачилар жаҳл қилишди чоғи барча сумкаларимизни очилишини талаб қилишди ва бизларни вақтимизни ўғирлашни бошлашди.

10$ дан ошган истеъмол товарларимизни олиб қўйиш билан таҳдид қила бошлашди.

Барча харид қилинган товарларимизнинг айнан Мисрда харид қилинганлиги хақида чекларимизни, сертификатларни тақдим қила олишимни билдирдим.

Улар эса мани эшитишниям хоҳламади. Позиция ўзгарди.

Энди ҳар бир товарларимизни битталаб мутахассис текширувидан ўтказиш кераклигини айтишди. Хусусан “Фотиҳа”, “Иҳлос”, “Ёсин” сураларини буюртма бериб ёздирган папирусларимни олишди.

Планшетимни алоҳида текширувдан ўтказишларини айтиб олишди.

Идишлардаги онам соғлиғи учун зарур бўлган табиий мой маҳсулотларига шубҳа уйғотишди.

Энг қизиғи бу нарсаларни текшириб аниқлик киритадиган бирор мутахассис йўқ эди. Сертификат ва чекларимизга қарашгани хам йўқ.

Хуллас барибир шундоқ қўйиб юборишга мажбур бўлишди. Сабаби ман умуман қонунга хилоф харакат содир қилмадим.

Текшираётган битта бола яхши бола экан. Ўша бола мани ҳамма гапимни эшитди лоақал.

Зое кетган вақтим ва чарчаб турган вақтда ортиқча асабим кетганига ачиндим.

Одам бўмийди булар…

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жиззахда қабр тошларини ўғирлаб сотган шахс суд қилинди

Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани, Хавастлик маҳалласида жойлашган «Ғойиб ота» қабристонида қабр тошларини ўғирлаб сотган шахсга нисбатан ҳукм ўқилди. Бу ҳақда «Xabar.uz» ...

Сиёсий ислоҳотларсиз  тараққиёт бўлмайди

Четдан қараганда мамлакатимизнинг барча соҳаларида қизғин ислоҳотлар  кетаётгандай туюлади. Тан олиш керак,  ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотлар самара бера бошлади. Бироқ  ...

Қирғизистон парламенти косонсой сув омборини ўзбекистон билан биргаликда фойдаланиш масаласини кўриб чиқмоқда

Жўқўрғу Кенешнинг 13 декабрь кунги мажлиси кун тартибига «Қирғизистон ҳукумати ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида ҚРнинг Жалолобод вилояти Ола-Буқа туманидаги Ўрта-Тўқой ...