Ўзбек блоггери: Хамшаҳарларим бўлган Қўқонликларга

Бугунда хонлар шаҳри бўлган Қўқонни жуда аҳволи аянчли ҳолатда. Мен Қўқондаги ҳокимият ёки хуқуқни мухофаза қилувчи органлар ҳақида ёзмоқчи эмасман, ёки Республикадаги энг расвоси чиққан таназулга юз тутган таълим ҳамда медицина ҳақида ҳам эмас, “экстренный больница”дан баъзи бир фермерларни молхонаси яхшироқ эканлигини яхши биламиз.

Мақола Одилжон Қаҳҳоровнинг “Фэйсбук”даги саҳифасидан олинди

 

Бугунги кунда Қўқон ҳалқини, оддий ҳалқнинг қўрқоқлиги, ўз ҳаққини талаб қила олмасдан ҳар қандай зулмга рози эканлигини билдирмоқчиман.

Қўқондаги (қуйида расмини кўрсатиб қўйганман) АЁҚШларда бензинни 3700 сўм сотяпти, ачинарлиси норози одамни ўзи йўқ, заправкага кирган ҳаридорлар ҳеч қандай эътироз билдирмасдан 3700 сўмдан санаб бериб, яни 15% ҳаққини индамасдан, ҳеч бўлмаса норози эканлигини билдирмасдан бензин қуйиб чиқиб кетяпти.

Республикамизни жуда кўп шахарларида бўламан, Гулистон, Ангрен, Охангарон ҳатто Қўқондан қайси томонга бўлса ҳам 20км чиқсангиз бензинни ўзининг нархида оласиз, лекин Қўқонда бошқа нарх. Қўқонликлар биласизларми ғинг демасдан ҳаққингизни бировга бериб кетганингиз учун жавоб беришингизни?

Заправкага кирдим, 20 литр бензин қуйворинг, қанча бўлади десам, оператор;

-74000 сўм.

-ие, нимага 74000 сўм, инсоф борми?

-ман билмайман, хўжайн шунчадан сотасан деган.

-чақиринг хўжайнни.

-хозир йўқ эдилар, ака ман нима қилай, хозир сизга арзон сотсам ёнимдан тўлашим керак бўлади.

Шу алфозда гап талашиб турсак, мани орқамдаги машина эгалари келиб 3700 сўмдан тўлаб кетишяпти, уларни иккитасига айтдим, қанақа одамсизлар, индамасдан ҳақларингни бериб кетаверасизларми?

Жавоб йўқ. Лекин навбатни бўшатмай ҳаққимни талаб қилаётганим учун норозилик бор.

Қисқа қилиб айтадиган бўлсам, Ўзбекистонда энг қўрқоқ, энг “ҳарп” (Қўқонликлар содда, хеч нима қўлидан келмайдиган лаллайган одамларни ва атрофдан келадиган қишлоқликларни “ҳарп” деб мазах қилади, шуни эътиборга олиб ҳарп деяпман, улар учун ҳаттоки Қўқондан 1км узоқда бўлган Данғаралик, Тўлавойлик, палахонлик, учкўприклик бўлса ҳам ўша ўлчов, Қўқонлик бўлмаса бўлди ҳамма ҳарп) одамлар Қўқонда яшайди.

Эслатиб қўяй ман ўзим Қўқонликман, ортиқча Қўқонни билмасдан туриб гапирманг, бля-бля-бля деган гаплар бўлмасин, ўринли эътироз бўлса қабул қиламан.

P.S Ичимизда Мел Гибсонни “Шерюрак” фильмини кўрмаган кимса бўлмаса керак.

Шу фильмда жангдан кейинУильям Волосга рицарлик унвонини бериш маросими бўлади, дворянлар рицарликни бериб бўлгандан кейин ўз шахсий манфаатлари устида бир-бири билан талашиб кетганини кўрган Волос “шотландлар шулар бўлса, мен шотландлигимдан ор қиламан”дейди, илтимос кун келиб болаларимизни ҳам ўзимизга ўхшаган қўрқоқ қилиб тарбияламайлик, улар Қўқонлик бўлганларидан ор қилишмасин биз сингари.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фарғонадаги мактабда 20 дақиқа давомида партасиз дарс бўлган

Халқ таълими вазирлиги изоҳига кўра, Фарғона шаҳридаги 24-умумтаълим мактабида ўқувчиларнинг полда ўтиргани акс этган суратдаги ҳолат вилоят халқ таълими бошқармаси, вилоят ...

Ҳеч қандай натижа бермаятган ислоҳот учун ислоҳотлар

Украина Президенти Владимир Зеленский даврида, Украинадаги ислоҳот риторикаси ҳеч қандай ўзгаришларга дуч келмади. Бу ҳақда Украина Олий-Радаси V-VII чақириқлари депутати ...

Андижонда машинист ёрдамчиси тепловоз тепасидан қулаб тушди

Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими бошлиғи М.А.Раҳмоновнинг хабар қилишича Асака тумани худудида жойлашган Ахтачи темир ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400