Нега кўпчилик бунақа оч?! Ҳориждан келган меҳмонлар “шок”дадир?

Бугун Тошкентда “Ўзбегим” халқ сайли уюштирилган. Тадбир давомида бепул ҳадялар улашилган вақтларда одамларнинг ўзини тутиш ҳолатларидан норози бўлганлар ижтимоий тармоқда ўз фикрларини тарқата бошлашди.

Улардан бири Сардор Комилов шундай ёзади:

Мда… шунақа сайл хохлаганмиди ўзи ташкилотчилар? Одамларга нима бўлган? Нега кўпчилик бунақа оч?! Хориждан келган мехмонлар шокдадир? Артистларни маданияти хақида гапирадиган халқни маданиятини ахволи… алам қиладида, бизам шу халқ бўлагимизку, нега кўпчилик бунақа миллатни ерга урадиган даражада ўзларини нафсини тия олишмас экан? Бугунги даврда хамма сурат ва видеога олишини била турибам қўрқмай уялишмаганини… Байрам ва яхшилик қиламан деб эссиз ва афсус дегандир ташкилотчилар… Уруш ва очлик даврида қайтанги одамларда ор юксак бўлганини ўқиганман. Хозир тўқ даврда ахволни қаранг. Бугунги тарқалаётган видеолардан бу хали холваси. Одамлар текин ош деб челаклар кўтариб борганини кўрдингизми?! Газета тиражи учун нишонга артистларни кўп оладиган журналистлар мана аввал халқдаги маданиятни тарбияси хақида мақола қилинглар! Лойихалар мана шу хақида мухим… Мана халқ учун бир кунлик машхурлик кўриниши! Артистлар камера олдидаги нуқсонлариям холва бўлиб қолди. Бир кунгина машхурликда шу танқидчи оммага қараб хайрат ғазаб ачиниш ва алам. Унақа қимийлу илтимос!!!!! #текиниқутуртирар (Маълумот учун: видео муаллифи БИЗ ЭМАС! Бугун биз #faxrliinson лойихасида банд бўлдик, аммо бу сайлга бориш режада хам бўлмади. Сабаби олдиндан билардик бу ахволни. Лаваш ёдингиздами? Текини шу ўзи. Шу учунам текин жойлардан чеккада юрган маъқул. Томошага бораман дебам шунақалар деб оёқ тагида қолиш хечгапмас.

Публикация от Тўғрисиде… (@sayyodcom)

“Фейсбук”даги Troll.uz саҳифаси эша бепул ош тарқатиш жараёни акс этган лавҳани тарқатган ва бирор нарса дейишдан ҳам хижолат қилишини билдириб шарҳ ёзган.

Аудиолар