Пахта 2017: Сайтимиз ўқувчилари “хашарчилар” тўла автокалонна тасвирини жўнатишди

Бу йил Ўзбекистонда пахта сафарбарлиги бўладими ёки мажбурий меҳнатга нуқта қўйиладими деган савол халқаро ташкилотлардан тортиб, ўзбекистонликларнинг ўзини ҳам қизиқтириб келаётган эди.

Ушбу мавзуда mulkdor.com сайтида кеча яқин “Мажбурий меҳнатга сафарбарлик бошланди” деб номланган мақола эълон қилгандик.

“Мамлакатимиздаги деярли барча вилоятларда пахта мавсуми бошланди. Менимча, вазирлару ҳокимларнинг ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарларининг “бу йилги пахта мавсумида бюджет ташкилотларнинг ишчи-ходимлари, жумладан, соғликни сақлаш, таълим муассасалари ходимлари, олий ӯқув юртлари, касб-ҳунар коллежлари ва мактаб, лицейларнинг ӯқитувчи-талабаларию ӯқувчилари иштирок этмайди”, деган гап-сӯзлари ёлғон”, деб бошланади ушбу мақола.

Бугун эса Қарши-Китоб йўналишидан ўтган “хашарчи”лар тўла автобуслар карвонини видео тасвирга олган ўзбекистонликлар бизнинг сайтга йўллашди.

Ҳар дойимги аҳвол, вазият ўзгармаган дейди, улар.

“Би-Би-Си” радиосининг сайтида бугун эълон қилинган мақолада эса, “Бу йил Ўзбекистоннинг аксар вилоятлари ўқитувчилар ва мактабгача таълим муассасаси ходимлари ҳозирча пахтага чиқарилгани йўқ. Би-би-си тадқиқотидан маълум бўлишича, аксар вилоятларда ўқитувчилар пахтага чиқмаётган бўлса-да, теримга шай ҳолатда турибди”, дея хабар тарқатилди.

Аудиолар